أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 87 (Sura 87) الجمعة 15 سبتمبر 2017, 6:41 am | |
| Chapter 87 (Sura 87) 1Олий қадар бўлган Роббинг исмини поклаб ёд эт. 2У яратган ва мутаносиб қилган зотдир. 3У ўлчовли қилган ва ҳидоятга бошлаган зотдир. 4У ўт-ўланни чиқарган зотдир. 5Бас, У уни қорайган хашак қилган зотдир. 6Биз сенга қироат қилдирамиз, бас, эсдан чиқармайссан. 7Магар Аллоҳ хоҳлаганини. Албатта, У ошкорни ҳам, махфий нарсани ҳам биладир. 8Ва сени осон йўлга муяссар қилармиз. 9Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин. 10Албатта, қўрққан эсга оладир. 11Ва бадбахт ундан четда бўладир. 12У катта оловга кирадир. 13Сўнгра унинг ичида ўлмай ҳам, тирилмай ҳам қоладир. 14Батаҳқиқ, ким пок бўлса, ютуқ топадир. 15Ва Роббиси исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ҳамдир. 16Лекин, сизлар дунё ҳаётини устун қўясизлар. 17Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир. 18Албатта, бу аввалги саҳифаларда бордир. 19Иброҳим ва Мусо саҳифаларидадир. |
|