منتديات إنما المؤمنون إخوة (2024 - 2010) The Believers Are Brothers

(إسلامي.. ثقافي.. اجتماعي.. إعلامي.. علمي.. تاريخي.. دعوي.. تربوي.. طبي.. رياضي.. أدبي..)
 
الرئيسيةالأحداثأحدث الصورالتسجيل
(وما من كاتب إلا سيبلى ** ويبقى الدهر ما كتبت يداه) (فلا تكتب بكفك غير شيء ** يسرك في القيامة أن تراه)

IZHAR UL-HAQ

(Truth Revealed) By: Rahmatullah Kairanvi
قال الفيلسوف توماس كارليل في كتابه الأبطال عن رسول الله -صلى الله عليه وسلم-: "لقد أصبح من أكبر العار على أي فرد مُتمدين من أبناء هذا العصر؛ أن يُصْغِي إلى ما يظن من أنَّ دِينَ الإسلام كَذِبٌ، وأنَّ مُحَمَّداً -صلى الله عليه وسلم- خَدَّاعٌ مُزُوِّرٌ، وآنَ لنا أنْ نُحارب ما يُشَاعُ من مثل هذه الأقوال السَّخيفة المُخْجِلَةِ؛ فإنَّ الرِّسَالة التي أدَّاهَا ذلك الرَّسُولُ ما زالت السِّراج المُنير مُدَّةَ اثني عشر قرناً، لنحو مائتي مليون من الناس أمثالنا، خلقهم اللهُ الذي خلقنا، (وقت كتابة الفيلسوف توماس كارليل لهذا الكتاب)، إقرأ بقية كتاب الفيلسوف توماس كارليل عن سيدنا محمد -صلى الله عليه وسلم-، على هذا الرابط: محمد بن عبد الله -صلى الله عليه وسلم-.

يقول المستشرق الإسباني جان ليك في كتاب (العرب): "لا يمكن أن توصف حياة محمد بأحسن مما وصفها الله بقوله: (وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِين) فكان محمدٌ رحمة حقيقية، وإني أصلي عليه بلهفة وشوق".
فَضَّلَ اللهُ مِصْرَ على سائر البُلدان، كما فَضَّلَ بعض الناس على بعض والأيام والليالي بعضها على بعض، والفضلُ على ضربين: في دِينٍ أو دُنْيَا، أو فيهما جميعاً، وقد فَضَّلَ اللهُ مِصْرَ وشَهِدَ لها في كتابهِ بالكَرَمِ وعِظَم المَنزلة وذَكَرَهَا باسمها وخَصَّهَا دُونَ غيرها، وكَرَّرَ ذِكْرَهَا، وأبَانَ فضلها في آياتٍ تُتْلَى من القرآن العظيم.
المهندس حسن فتحي فيلسوف العمارة ومهندس الفقراء: هو معماري مصري بارز، من مواليد مدينة الأسكندرية، وتخرَّجَ من المُهندس خانة بجامعة فؤاد الأول، اشْتُهِرَ بطرازهِ المعماري الفريد الذي استمَدَّ مَصَادِرَهُ مِنَ العِمَارَةِ الريفية النوبية المَبنية بالطوب اللبن، ومن البيوت والقصور بالقاهرة القديمة في العصرين المملوكي والعُثماني.
رُبَّ ضَارَّةٍ نَافِعَةٍ.. فوائدُ فيروس كورونا غير المتوقعة للبشرية أنَّه لم يكن يَخطرُ على بال أحَدِنَا منذ أن ظهر وباء فيروس كورونا المُستجد، أنْ يكونَ لهذه الجائحة فوائدُ وإيجابيات ملموسة أفادَت كوكب الأرض.. فكيف حدث ذلك؟!...
تخليص الإبريز في تلخيص باريز: هو الكتاب الذي ألّفَهُ الشيخ "رفاعة رافع الطهطاوي" رائد التنوير في العصر الحديث كما يُلَقَّب، ويُمَثِّلُ هذا الكتاب علامة بارزة من علامات التاريخ الثقافي المصري والعربي الحديث.
الشيخ علي الجرجاوي (رحمه الله) قَامَ برحلةٍ إلى اليابان العام 1906م لحُضُورِ مؤتمر الأديان بطوكيو، الذي دعا إليه الإمبراطور الياباني عُلَمَاءَ الأديان لعرض عقائد دينهم على الشعب الياباني، وقد أنفق على رحلته الشَّاقَّةِ من مَالِهِ الخاص، وكان رُكُوبُ البحر وسيلته؛ مِمَّا أتَاحَ لَهُ مُشَاهَدَةَ العَدِيدِ مِنَ المُدُنِ السَّاحِلِيَّةِ في أنحاء العالم، ويُعَدُّ أوَّلَ دَاعِيَةٍ للإسلام في بلاد اليابان في العصر الحديث.

أحْـلامٌ مِـنْ أبِـي (باراك أوباما) ***

 

 Chapter 43 (Sura 43)

اذهب الى الأسفل 
كاتب الموضوعرسالة
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn
مؤسس ومدير المنتدى
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn


عدد المساهمات : 52691
العمر : 72

Chapter 43 (Sura 43) Empty
مُساهمةموضوع: Chapter 43 (Sura 43)   Chapter 43 (Sura 43) Emptyالسبت 09 سبتمبر 2017, 9:55 pm

Chapter 43 (Sura 43)
1Ҳа-а. Мийм.
2қ-ойдин китоб ила қасам.
3Албатта, Биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки ақл юритсангиз.
4Албатта, у ҳузуримиздаги она китобдадир, у олийдир, ҳикматлидир. (Уламоларимиз, «она китоб»дан мурод Лавҳул Маҳфуз, деганлар. Демак, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги Лавҳул Маҳфузда сақланган. Бу эса, уни Аллоҳ таоло нақадар зўр қадрлаганини кўрсатади.)
5Наҳотки сиз исрофчи қавм бўлганингиз учун сиздан юз ўгириб, зикр-эслатмани буриб юборсак?! (Яъни, Қуръонни булар қабул қилмас экан, майли, юраверсинлар, деб уни бошқаларга томон буриб юборсак бўладими?! Йўқ, Бизнинг одатимиз бундай эмас. Асл одатимизни билиш учун ўтган Пайғамбар ва умматларнинг ҳолига бир назар солинг!)
6Аввалгиларга қанчадан-қанча Пайғамбарлар юбордик.
7Улар ўзларига келган ҳар бир Пайғамбарни, албатта, истеҳзо қилганлар.
8Бас, Биз улардан кўра кучлироқларни ҳалок қилганмиз. Аввалгиларнинг мисоли (зикр бўлиб) ўтди.
9Улардан: «Осмонлару ерни ким яратган!» деб сўрасанг, албатта: «Уларни азиз ва ўта илмли зот яратган», дерлар.
10У зот сизга ерни бешик қилиб берди ва сизга унда йўллар қилиб қўйди. Шоядки, ҳидоят топсангиз. (Аллоҳ сизга ерни чақалоқнинг бешигидек қулай қилиб, ер юзида йўллар ҳам яратиб қўйди. Шоядки бу ҳақиқатларни тушуниб, инсофга келиб ҳидоят йўлига юрсангиз.)
11У зот осмондан ўлчов ила сув туширди. Бас, Биз у(сув) ила ўлик юртни тирилтирдик. Сиз ҳам шунга ўхшаш чиқарилурсиз.
12У зот барча жуфтларни яратган ва сизга кемалар ҳамда чорва ҳайвонларидан минадиган нарсаларингизни қилди.
13Токи сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра уларнинг устига ўрнашиб олгач, Роббингиз неъматини эслаб: «Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик.
14Ва, албатта, Биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», дегайсиз. (Инсон маркабга минганда аллақандай бир кўтаринкилик, ғурур ва манманлик пайдо бўлганини сезади. Ана шунда унга маркаб миниш имконини берган зотни эсласа ва шу оятдаги дуони ўқиса, ҳамма нарса ўрнига тушади. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) қачон сафарга чиқиб уловга минсалар, уч марта «Аллоҳ акбар», деб такбир айтар ва қуйидагиларни ўқир эдилар: «Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва, албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз». Ё Аллоҳ! Биз сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳлиаёлдаги халифасан. Ё Аллоҳ! Мен сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳлиаёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман».)
15Улар бандаларидан Унга бўлак (ҳукм) қилдилар. Албатта, инсон очиқ-ойдин ношукрдир. (Аллоҳга Унинг бандаларидан бўлмиш фаришталарни У зотнинг бўлаги-фарзанди деб ҳукм қилдилар.)
16Ёки У зот Ўзи яратадиган нарсадан қизлар тутиб, сизларни ўғиллар ила сийладими?
17Қачонки улардан бирортасига, Роҳманга мисол келтирган нарсанинг хушхабари берилса, ғазабга тўлиб, юзи қорайиб кетур.
18Зебу зийнат ичида ўстириладиган ва хусумат пайтида очиқ-ойдин бўла олмайдиган кимсаними?! (Бу оятларда мушрикларнинг, фаришталар Аллоҳнинг қизи, деган эътиқодларига рад келмоқда.)
19Улар Роҳманнинг бандалари бўлмиш фаришталарни аёллар ҳисобладилар. Ёки уларнинг яратилишига гувоҳ бўлдиларми?! Албатта, бу гувоҳликлари ёзилур ва сўроққа тутилурлар!
20Улар: «Агар Роҳман хоҳлаганида, Биз уларга ибодат қилмас эдик», дедилар. Уларда бу ҳақда ҳеч бир илм йўқ. Улар фақат алжирамоқдалар, холос.
21Ёки Биз уларга у(Қуръон)дан олдин бир китоб берганмизу улар уни маҳкам тутувчиларми?!
22Йўқ! Улар: «Биз ота-боболаримизни бир динда топдикки, албатта, биз уларнинг изларидан ҳидоят топгувчидирмиз», дедилар.
23Худди шунингдек, Биз сендан илгари ҳам қайси бир қишлоқ-шаҳарга огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг зодагонлари: «Таъкидки, биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва, албатта, биз уларнинг изларидан эргашгувчилардирмиз», дедилар.
24У (огоҳлантгирувчи): «Агар мен сизга сиз ота-бобонгизни (эътиқод) устида топган нарсангиздан ҳам ҳидоятлироқни келтирган бўлсам ҳам-а?!» деди. Улар: «Биз сиз ила юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар.
25Бас, Биз улардан интиқом олдик. Энди назар сол. (Пайғамбарларни) ёлғончи қилгувчиларнинг оқибати қандай бўлди?!
26Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига: «Мен, албатта, сиз ибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман.
27Магар мени яратган зотдангина (воз кечмасман). Албатта, У зот мени ҳидоят қилур», деган эди.
28Ва бу(сўз)ни у ўз ортидан зурриётига боқий қолгувчи қилди. Шоядки (иймонга) қайтсалар. (Яъни, Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳга ибодат қилмаслик ҳақидаги сўзни, бошқача айтганда, «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни ўзидан кейин келадиган зурриётлари ичида боқий қоладиган қилди. Шоядки зурриётлари куфр ва ширкдан иймонга қайтсалар.)
29Мен эса, анавиларни ва уларнинг ота-боболарини, то уларга ҳақ ҳамда очиқ-ойдин Пайғамбар келгунча фойдалантирдим.
30Қачонки уларга ҳақ келганида, улар: «Бу сеҳрдир ва, албатта, биз бунга кофирдирмиз», дедилар.
31Улар: «Ушбу Қуръон икки шаҳардан (бирида) бўлган улуғ кишига нозил қилинганида эди», дедилар. (Уларнинг жоҳилий ўлчовлари бўйича молу дунёси кўп, мансаби, ҳукми ва султони бор одам «улуғ киши» деб эътироф этиларди. Ана шундай одам Пайғамбар бўлишга лойиқ эди. Ўша пайтда мушрикларнинг бу мақомга номзодлари ҳам бор эди. Маккада ал-Валид ибн Муғийра, Тоифда Урвату ибн Масъуд ас-Сақафий исмли одамлар бўлиб, мушриклар ана шулардан бири Пайғамбар бўлса арзийди, деган фикрда эдилар.)
32Ёки улар Роббингнинг раҳматини тақсимлайдиларми? Биз ҳаёти дунёда уларнинг ораларида маишатларини тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйганмиз. Роббингнинг раҳмати улар жамлайдиган нарсадан яхшидир.
33Агар одамлар бир миллат бўлиб қолишлари (хавфи) бўлмаганда, албатта, Биз Роҳманга куфр келтирадиганларнинг уйлари шифтини ва унга чиқадиган нарвонларини кумушдан қилиб қўяр эдик.
34Ва уйларининг эшикларини ҳам, устида ёнбошлаб ётадиган сўриларини ҳам (кумушдан қилиб қўяр эдик).
35Ва зебу зийнату безакларни ҳам. Буларнинг ҳаммаси ҳаёти дунёнинг матоҳидан бошқа нарса эмас. Охират эса, Роббинг наздида тақводорлар учундир.
36Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур.
37Албатта, у(шайтон)лар йўлдан тўсурлар ва улар ўзларини шак-шубҳасиз ҳидоят топгувчилардек ҳисобларлар.
38Токи ҳузуримизга келганда: «Қани энди мен билан сенинг оранг мағриб ила машриқчалик узоқ бўлса эди. Бас, сен нақадар ёмон ҳамроҳсан», дер. (Аллоҳнинг зикридан шабкўр бўлиб олган ғафлатда юра-юра, бир куни қиёмат қоим қўпиб: «ҳузуримизга келганда», ҳақиқатни англайди ҳамма бало шайтон билан яқинлиги натижаси эканлигини тушуниб етади.)
39Зулм қилганингиз учун бугунги кунда азобга шерик бўлишингиз ҳам ҳеч фойда бермас.
40Сен карларга эшиттира олармидинг ёки кўрларни ва очиқ-ойдин залолатда бўлган кимсаларни ҳидоятга сола олармидинг?!
41Агар сени кетказсак ҳам, албатта, Биз улардан интиқом олурмиз.
42Ёки Биз уларга ваъда қилинган нарсани сенга кўрсатурмиз. Бас, албатта, Биз уларга (азоб беришга) қодирмиз.
43Бас, ўзингга ваҳий қилинган нарсани маҳкам тут! Албатта, сен тўғри йўлдасан.
44Албатта, у(Қуръон) сенга ҳам шарафдир, қавмингга ҳам. Ва, албатта, сўралурсизлар.
45Сендан олдин Биз юборган Пайғамбарларимиздан сўра: Роҳмандан бошқа ибодат қилинадиган илоҳлар қилган эканмизми?! (Дунё тарихида ҳеч бир Пайғамбар Аллоҳдан бошқага ибодат этишга чақирган эмас. Дунёда ҳеч бир Пайғамбар Аллоҳдан бошқа илоҳга ибодат қилган ҳам эмас. Дунёда ўтган ҳамма Пайғамбарлар фақат Роҳман сифатли Аллоҳ таологагина ибодат қилганлар ва одамларни ҳам фақат Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишга чақирганлар.)
46Батаҳқиқ, Биз Мусони Ўз оят-мўъжизаларимиз ила Фиръавнга ва унинг аъёнларига юбордик. Бас, у: «Албатта, мен оламлар Роббининг Пайғамбаридирман», деди.
47Бас, қачонки у уларга мўъжизаларимизни келтирганда, улар баногоҳ у(мўъжиза)лардан кула бошладилар.
48Биз уларга қайси бир оят-мўъжизани кўрсатсак ҳам, албатта, у ўз шеригидан каттароқ бўлар эди. Шояд (хатоларидан) қайтсалар, деб уларни азоб-ла тутдик.
49Улар: «Эй сеҳргар! Сенга берган аҳдига биноан, биз учун Роббингга дуо қил! Албатта, биз ҳидоят топгувчилардан бўламиз», дедилар.
50Бас, қачонки улардан азобни аритсанг, тўсатдан улар (аҳдни) бузарлар.


Chapter 43 (Sura 43) 2013_110
الرجوع الى أعلى الصفحة اذهب الى الأسفل
https://almomenoon1.0wn0.com/
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn
مؤسس ومدير المنتدى
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn


عدد المساهمات : 52691
العمر : 72

Chapter 43 (Sura 43) Empty
مُساهمةموضوع: رد: Chapter 43 (Sura 43)   Chapter 43 (Sura 43) Emptyالسبت 09 سبتمبر 2017, 9:56 pm

51Фиръавн ўз қавмига: «Эй қавмим! Миср мулки ва мана бу остимдан оқиб турган анҳорлар меники эмасми?! Кўрмаяпсизларми?!
52Мен мана бу хор, гапини очиқ баён қила олмайдиган кимсадан яхши эмасманми?
53Унга тиллодан бўлган билакузуклар ташланса ёки у билан бирга фаришталар ҳамроҳ бўлиб келса бўлмас эдими?!» деб нидо қилди.
54Бас, у қавмини лақиллатди ва улар унга итоат қилдилар. Чунки улар фосиқ қавм эдилар.
55Бас, қачонки улар Бизни дарғазаб қилишгач, улардан интиқом олдик–уларнинг барчаларини жамлаб, ғарқ қилдик.
56Бас, уларни ўтмишга айлантирдик ва кейингиларга мисол қилиб қўйдик.
57Ибн Марям мисол келтирилган чоқда сенинг қавминг бирдан шодланиб қичқирурлар. (Пайғамбаримиз (с.а.в.) Анбиё сурасидаги «Албатта, сизлар ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларингиз жаҳаннам ўтин-тошидирсиз. Сизлар унга киргувчидирсиз» оятини тиловат қилганларида, Абдуллоҳ ибн аз-Забъарий ат-Тамимий исмли мушрик: «Бу биз ва бизнинг олиҳаларимиз учунми ёки ҳамма умматлар учунми?» деб сўраган. Расулуллоҳ (с.а.в.): «У сиз учун ҳамма умматлар учун», дедилар. У: «Шубҳасиз, энди сени енгдим, Каъбанинг Роббига қасам! Насоролар Масийҳга, Яҳудийлар Узайрга, Бани Фулон фаришталарга ибодат қилмайдиларми?! Агар ана ўшалар ҳам жаҳаннамга тушсалар, бизнинг ва олиҳаларимизнинг жаҳаннамда бўлишига розимиз», деди. Шунда Аллоҳ таоло: «Албатта, биздан уларга олдин гўзал сўз ўтганлар у (жаҳаннам)дан узоқлаштирилгандирлар», оятини туширди. «Ибн Марям мисол келтирилган чоқда сенинг қавминг бирдан шодланиб қичқирурлар» ояти билан ўша ҳодисани ёдга солмоқда.)
58Улар: «Бизнинг олиҳаларимиз яхшими ёки уми?» дедилар. Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар.
59У фақат бир бандадир. Биз унга неъмат бердик ва уни Бани Исроилга мисол қилдик.
60Агар хоҳласак, ўрнингизга ер юзида халифа бўладиган фаришталар қилиб қўяр эдик.
61Албатта, у(Ийсо) қиёмат соати илми-белгисидир. Бас, сиз у (соат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва Менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир. (Вақти келиб Ийсо қиёмат кунининг белгиси бўлади. Унинг қайта тушишидан қиёмат жуда ҳам яқин қолгани билиб олинади.)
62Шайтон сизни ҳаргиз (тўғри йўлдан) тўсмасин. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.
63Ийсо очиқ-ойдин мўъжизалар билан келган чоғида: «Батаҳқиқ, мен сизга ҳикматни келтирдим ва баъзи сиз ихтилоф қилаётган нарсаларни баён қилиш учун келдим. Бас, Аллоҳга тақво ва менга итоат қилинглар.
64Албатта, Аллоҳ менинг ҳам Роббим, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир», деди. (Ийсо алайҳиссалом қавмларига: «Аллоҳ менинг Роббим», деганлар. Аллоҳ менинг отам, деган эмаслар. Демак, Аллоҳ таоло бошқа бандаларга Робб бўлгани каби, Исога алайҳиссалом ҳам Роббдир. Бу ҳақда бошқа гап бехуда.)
65Бас, уларнинг орасидан фирқалар ихтилоф қилдилар. Зулм қилганлар ҳолига аламли кун азобидан вой бўлсин! (Ийсо алайҳиссалом Бани Исроилга Пайғамбар қилиб юборилган эдилар. У зот Бани Исроилга уларнинг Мусо алайҳиссалом шариати хусусидаги ихтилофларига барҳам бериш, ягона Аллоҳнинг ибодатига чақириш учун ҳикмат ила келган эдилар. Аммо улар бу чақириққа муносиб жавоб бермадилар. Балки Ийсо алайҳиссаломга қарши чиқдилар. Турли фирқаларга бўлиниб олиб, ҳозиргача ихтилоф қилиб келмоқдалар.)
66Улар фақат ўзлари ҳам сезмай қолган ҳолда (қиёмат) соати келиб қолишини кутмоқдалар, холос.
67Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир. (Қиёмат куни ҳамма ўз оқибатини билгач, гарчи бу дунёда яқин ўзаро дўст бўлса ҳам, бир-бирига душманга айланади. Чунки у дунёда бир-бирларини турли амалларга ундаган дўстларнинг дўзахга тушиб жазо тортишлари аниқ маълум бўлиб қолади. Ана ўшанда, ёмон билан дўст бўлганига афсусланади.
68Эй бандаларим! Бугунги кунда сизга хавф йўқ ва маҳзун ҳам бўлмассиз.
69Оятларимизга иймон келтирганлар ва мусулмон бўлганлар.
70Жаннатга киринглар, сизлар ва жуфтларингиз шод бўлурсизлар.
71Уларга тиллодан бўлган товоқлар ва қадаҳлар айлантирилур. У ерда кўнгил иштаҳа қиладиган ва кўзлар лаззатланадиган нарсалар бордир. Сизлар у ерда абадий қолурсизлар.
72Мана шу қилиб юрган амалларингиз сабабли сизга мерос қилиб берилган жаннатдир.
73Сизга у ерда кўплаб мевалар бор, улардан ерсизлар.
74Албатта, жиноятчилар жаҳаннам азобида абадий қолурлар.
75У улардан енгиллатилмас ва улар у (азоб)да ноумид ҳолда қолурлар. (Яъни, азоб аҳли жаҳаннамдан ҳеч енгиллатилмайди. Улар ўша азоб ичида ноумид бўлган ҳолларида абадий қолиб кетадилар.)
76Биз уларга зулм қилганимиз йўқ. Лекин улар ўзлари золим бўлдилар.
77Улар: «Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!» деб нидо қилдилар. У: «Албатта, сиз туриб қолгувчисиз», деди. (Яъни, дўзахилар ўзларига берилаётган азоблар оғриғи, алами ва шиддатига чидай олмай, дўзах ишларига қараб турувчи Молик исмли фариштага қараб: «Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!» дейдилар.)
78Батаҳқиқ, Биз сизга ҳақни келтирдик. Лекин кўпларингиз ҳақни ёмон кўргувчисиз. (Шунинг учун бугунги кунда ушбу аянчли ҳолга тушиб турибсиз.)
79Ёки улар бирон ишга қарор қилдиларми? Бас, Биз, албатта, қарор қилгувчимиз.
80Ёки улар Бизни уларнинг сирларини (билмайди) ва пичирлашиб қилган маслаҳатларини эшитмайди деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Ҳолбуки, элчиларимиз уларнинг олдиларида ёзмоқдалар.
81Сен: «Агар Роҳманнинг боласи бўлганида, мен унга ибодат қилгувчиларнинг биринчиси бўлар эдим», деб айт.
82Осмонлару ернинг Робби, Аршнинг Робби улар қилаётган васфдан покдир.
83Бас, уларни қўйиб бер, ўзларига ваъда қилинаётган кунга рўбарў бўлгунларича (ёмонликка) шўнғийверсинлар, ўйнайверсинлар.
84У зот осмонда ҳам илоҳдир, ерда ҳам илоҳдир. У зот ўта ҳикматли, ўта илмлидир.
85Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг мулкига эга бўлган зот баракотли-буюкдир. (Қиёмат) соати илми Унинг ҳузуридадир. Унгагина қайтарилурсизлар.
86Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсалари шафоатга эга бўлмаслар. Магар билган ҳолларида ҳақ шаҳодат берганларгина (эга бўлурлар).
87Агар сен улардан ўзларини ким яратганини сўрасанг, албатта, «Аллоҳ», дерлар. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
88У(Муҳаммад)нинг: «Эй Роббим, албатта, анавилар иймон келтирмайдиган қавмлардир», деган гапини ҳам (билур).
89Бас, сен улардан юз ўгир ва: «Сизларга салом бўлсин», дегин. Бас, улар тезда билурлар.


Chapter 43 (Sura 43) 2013_110
الرجوع الى أعلى الصفحة اذهب الى الأسفل
https://almomenoon1.0wn0.com/
 
Chapter 43 (Sura 43)
الرجوع الى أعلى الصفحة 
صفحة 1 من اصل 1
 مواضيع مماثلة
-
» Chapter 10 (Sura 10)
» Chapter 29 (Sura 29)
» Chapter 44 (Sura 44)
» Chapter 60 (Sura 60)
» Chapter 76 (Sura 76)

صلاحيات هذا المنتدى:لاتستطيع الرد على المواضيع في هذا المنتدى
منتديات إنما المؤمنون إخوة (2024 - 2010) The Believers Are Brothers :: (English) :: The Holy Quran is translated :: Uzbek-
انتقل الى: