أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 75 (Sura 75) الجمعة 15 سبتمبر 2017, 6:23 am | |
| Chapter 75 (Sura 75) 1Қиёмат куни билан қасам. 2Ва маломатчи нафс билан қасам. 3(Кофир) Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? 4Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз. 5Балки инсон келажакда фисқу фужур қилишни хоҳлайдир. 6У: «Қиёмат куни қачон?» деб сўрайдир. 7Қачонки кўз даҳшатда лол қолса. 8Ва ой тутилса. 9Ва қуёш билан ой жамланса. 10Ўшал кунда инсон, қочар жой қайда? деб қолар. 11Йўқ! Қочадиган жой йўқ! 12У кунда истиқрор фақат Роббинг ҳузурида бўлар. 13У кунда инсонга аввалу охир қилганининг хабари берилар. 14Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир. 15Гарчи узр-маъзурларини тўкиб соладир. 16Сен шошилиб, у(Қуръон) билан, тилингни қимирлатма. 17Албатта, уни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамиздадир. 18Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур. 19Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамиздадир. 20Йўқ! Балки сизлар шошар дунёни яхши кўрасизлар. 21Ва охиратни тарк этасизлар. 22У кунда бор чиройли юзлар. 23Роббисига назар солувчилар. 24Ва у кунда бор тиришиб-буришган юзлар. 25Ўзига умуртқасин синдирар иш бўлишига ишонар. 26Йўқ! жон ҳалқумга келганда. 27Ва, қутқарувчи ким? деганда. 28Ва, албатта, у фироқлигин билганда. 29Ва болдирлар бир-бирига алмашганда. 30У кунда ҳайдаб борар жой фақат Роббинггадир. (Яъни, жони ҳалқумига келиб қолганда, уни ҳаётда олиб қолиш учун барча чора кўрилади, Ким қутқараркин, деб илтижо қилинади. Лекин иложи бўлмай фироқ вақти келганига ишонч ҳосил бўлади. Жон чиққанда эса оёқлар жонсиз бўлиб бир-бирига чалмашади.) 31Бас, у тасдиқламади ва намоз ўқимади. 32Ва лекин ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди. 33Сўнг ўз аҳлига керилиб борди. 34Ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин! 35Яна ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин! 36Инсон беҳуда тарк қилинишнинг ҳисобини қилурми? 37У манийдан оққан нутфа бўлмаганмиди? 38Сўнг алақа бўлди. Бас бекаму-кўст этиб яратди. 39Бас ундан жуфтни–эркак ва аёлни яратди. 40Шундай зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?! |
|