أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Қазо билан нафл рўзани битта ният билан тутишнинг ҳукми الأربعاء 19 مايو 2021, 1:25 pm | |
| Қазо билан нафл рўзани битта ният билан тутишнинг ҳукми حكم الجمع بين نية القضاء وصيام الست من شوال > Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي < Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ خالد بن عبد الله المصلح Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший ترجمة: أبو عبد الله الشاشي Рамазон рўзаси қазоси билан Шавволнинг олти кун рўзасини айни кунда битта ният билан тутиш мумкинми? Рамазон рўзаси қазоси билан Шавволнинг олти кун рўзасини битта ният билан тутиш мумкинлигини бир жамоа мутақаддим фуқаҳолар айтишган. Бироқ унинг фазилати ҳақида келган ҳадисга назар солсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу рўзаларнинг орасини ажратганларни кўрамиз. Ҳадисда “Ким Рамазон рўзасини тутса, (бу алоҳида фарз рўзадир), сўнгра унинг кетидан Шавволдан олти кунни эргаштирса, (бу нафл рўзадир), худди бир йил рўза тутгандай бўлибди”, деганлар (Абу Айюб ривояти).
Ушбу ҳадиснинг “Саҳиҳи Муслим”нинг шарҳида ҳамда имом Аҳмад ва бошқалар ривоят қилган Савбон разияллоҳу анҳудан келган ҳадисда, “Рамазон рўзаси ўн ойга, Шавволдан олти кун эса икки ойга тенг бўлиб, ҳаммаси бир йиллик рўза бўлади”, дейилган. Бундан кўринадики, саноқ эътиборли экан. Агар Шавволдан олти кунда ҳам Шаввол, ҳам Рамазон қазоси учун ният қилинса, Абу Айюб ва Савбоннинг ҳадисларига биноан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган мақсад ҳосил бўлмайди.
Демак, Шаввол рўзаси билан Рамазон рўзаси қазосини алоҳида алоҳида тутиш керак экан.
Бу ердаги саволга кўра, агар аёл кишида ҳайз сабабли Шаввол ойининг вақти кам қолган бўлса, Рамазон қазосидан олдин Шавволнинг олти куни рўзасидан бошлашнинг зарари йўқ. Чунки “Ким Рамазон рўзасини тутса, сўнгра ортидан Шавволдан олти кунни эргаштирса”, ҳадисида Рамазонни тўлиқ тутса, дейилмаган. Яъни Рамазон рўзасини тутсаю, узр сабабли баъзи кунларнинг қазоси қолган бўлса ҳам, “Рамазонни тутган” жумласига киради. Агар зиммасида ўн беш ёки ўн олти куннинг қазоси бўлса, албатта Шаввол ойида тутиши шарт бўлмайди. Шунингдек, қазоси борлиги сабабли бу ойда нафл рўза тутиши қайтарилган ҳам эмас. Ундаги фазилатга эга бўлиши учун дастлаб Шавволнинг олти кун рўзасини тутса бўлади. Бу қила олиш имконияти жиҳатидандир. Албатта биринчи фарзнинг қазосини тутгани эҳтиёткорроқ ва афзалроқдир. |
|