أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Шаввол ойининг олти кунининг қазосини тутишнинг ҳукми нима? الأربعاء 19 مايو 2021, 1:27 pm | |
| Шаввол ойининг олти кунининг қазосини тутишнинг ҳукми нима? ما حكم قضاء الست بعد شوال؟ الاوزبكية > - ўзбекча< Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз الشيخ عبد العزيز بن عبد الله بن باز Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший ترجمة: أبو عبد الله الشاشي Савол: Шаввол ойининг олти кун рўзасини Шавволдан кейин қазо қилиб тутишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Имом Муслим "Саҳиҳ"ида ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Кимки Рамазон рўзасини тутиб, сўнгра Шавволдан олти кунни унга эргаштирса, бир йил рўза тутгандек бўлади", деган сўзларига кўра, Шаввол ойида олти кун рўза тутиш суннатдир, фарз эмас. Мазкур ҳадис уни кетма-кет тутишда ҳам, ёки лафзининг умумига кўра орасини узиб тутишда ҳам ҳараж йўқ эканига далолат қилади. Аммо Оллоҳ таолонинг: "Мен эса Сен рози бўлишинг учун Сенинг олдингга шошилдим, Роббим!", деган сўзига ҳамда мусобақа ва яхшиликка шошилишнинг фазлига далолат қилувчи қуръоний оятлар ва набавий ҳадисларга кўра, уни адо қилишга шошилиш афзалдир. Ушбу рўзани адо қилишда давомийлик лозим бўлмаса-да, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Гарчи оз бўлса-да, бардавом қилинган амал Оллоҳга суюмлидир", деган ҳадисларига кўра, унда бардавом бўлиш афзалдир.
Энди Шаввол ойи тугаб, вақти ўтганидан сўнг, қазосини тутиши машруъ эмас, чунки у суннатдир. У рўзани узр сабаблими ёки узрсиз тарк қилганми, фарқи йўқ. (Мажмуъ, 15/388) |
|