أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 86 (Sura 86) الجمعة 15 سبتمبر 2017, 6:40 am | |
| Chapter 86 (Sura 86) 1Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам. 2Ториқ нималигини сенга не билдирди? 3У нур сочиб турувчи юлдуздир. 4Ҳеч бир жон йўқки, унинг ҳифз қилиб турувчиси бўлмаса. 5Инсон нимадан яралганига назар солсин. 6У отилиб чиқувчи сувдан яратилгандир. 7У (сув) сулб (умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир. 8Албатта У зот уни қайта тирилтиришга қодирдир. 9Сирлар фош бўладиган кундадир. 10Бас, (ўшанда) у(инсон)да қувват ҳам, нусрат берувчи ҳам бўлмайдир. 11Қайтувчи (ёмғир) соҳиби бўлган осмон билан қасам. 12Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам. 13Албатта у(Қуръон) ажратувчи сўздир. 14Ва у ҳазил эмасдир. 15Албатта улар ҳийла-найранг қиларлар. 16Ва Мен ҳам ҳийла қилурман. (Яъни, ҳийласига яраша жазо берурман.) 17Муҳлат бер кофирларга, уларга озгина муҳлат бер. (Яъни, уларга азоб келмаётганидан шошилма, ҳаммасининг вақти, соати бор.) |
|