أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 79 (Sura 79) الجمعة 15 سبتمبر 2017, 6:27 am | |
| Chapter 79 (Sura 79) 1Шиддат билан (кофир) жонни суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам. 2Юмшоқлик билан (мўмин) жонни олувчи (фаришта)лар билан қасам. 3Сузиб юрувчи (фаришта)лар билан қасам. 4Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)лар билан қасам. 5Амрнинг тадбирини қилувчи (фаришта)лар билан қасам. 6Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда. 7Унга эргашувчи эргашар. 8Ўша кунда қалблар хавфга тўлар. 9Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар. 10Улар:«Биз ортга қайтариламизми? 11Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а? 12Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку?» дерлар. 13Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас. 14Кўрибсизки, улар қиёмат майдонида турибди-да. 15Сенга Мусонинг хабари келдими? 16Қачонки Роббиси унга муқаддас Тува водийсида нидо қилди: 17«Фиръавн ҳузурига бор, албатта у туғёнга кетди. 18Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми? 19Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (Ундан) қўрқсанг», деб» 20Ва унга улкан аломатни кўрсатди. 21Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди. 22Сўнг ортига ўгирилиб тезлаб кетди¬. 23Кейин (одамларни) тўплаб нидо қилди. 24Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди. 25Бас Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди. 26Албатта, бунда қўрқадиганлар учун ибрат бордир. 27Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними? 28Унинг шифтини юқори кўтарди ва бекаму кўст, мустаҳкам қилиб қўйди. 29Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди. 30Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди. 31Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди. 32Ва тоғларни собит қилди. 33Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун. 34Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса. 35У куни инсон қилган ишларини эслайдир. 36Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир. 37Аммо кимики туғёнга кетиб, ҳаддидан ошган бўлса 38Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса, 39Бас, албатта, Жаҳийм ўрин бўладир. 40Ва, аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса. 41Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир. 42Сендан, қиёмат қачон бўлур? деб сўрарлар. 43Унинг зикрини сен қандоқ билардинг. 44Унинг интиҳоси Роббингга хосдир. 45Албатта сен ун(қиёмат)дан қўрққанларга огоҳлантирувчисан, холос. 46Уни кўрган кунлари худди бу дунёда бир кеча ёки кундуздан бошқа турмаганга ўхшарлар. |
|