|
| Chapter 56 (Sura 56) | |
| | كاتب الموضوع | رسالة |
---|
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 56 (Sura 56) السبت 09 سبتمبر 2017, 10:30 pm | |
| Chapter 56 (Sura 56) 1Воқеа воқеъ бўлганда. 2Унинг воқеъ бўлишини ёлғон қилувчи (жон) йўқдир. 3У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир. 4Қачонки ер қаттиқ ларзага келганда. 5Тоғлар майдаланиб, титилганда. 6Бас, улар тарқалган чанг-тўзонга айланганда. 7Ва сизлар уч тоифа бўлгангда. 8Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир?! 9Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?! 10Ва пешқадамлар, пешқадамлар. 11Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар. 12Сернеъмат жаннатлардалар. 13Аввалгилардан кўпгина жамоатлар. 14Ва охиргилардан оздирлар. 15Тўқима сўриларидалар. 16Бир-бирларига рўбарў бўлиб, ёнбошлаган ҳолларидалар. (Яъни, пешқадамлар жаннат дуру-ёқутларни аралаш қилиб тўқилган сўриларда бир-бирларига қараб, ёнбошлаб-ястаниб роҳатланишар экан.) 17Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар. 18Оқар чашма (майи тўлатилган) қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан. 19Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар. 20Ва улар хоҳлаган мевалар билан. 21Иштаҳалари тусаган қуш гўшти билан. 22Яна кўзи гўзал ҳурлар бор. 23Мисоли яширилган дур. 24Булар, қилган амалларнинг мукофотидур. 25Улар у ерда беҳуда, гуноҳ сўзларни эшитмаслар. 26Фақат «Салом, Салом» дейилганини (эшитарлар). (Бир-бирларига салом берадилар, уларга фаришталар ҳам салом берадилар. Аллоҳнинг саломи ҳам етказиб турилади.) 27Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир! 28Улар тиконсиз сидрзорлардадир. (Сидр-ҳушбўй ҳидли бута бўлиб, араблар уни ҳиди учун яхши кўрар эканлар. Аммо тикани жуда кўп бўларкан.) 29Сермева бананзорлардадир. 30Ва ёйилган соялардадир. 31Оқар сувлардадир. 32Сероб мевалардадир. 33Тугамайдиган ва ман қилинмайдиганлардадир. 34Баланд-баланд кўрпачалардадир. 35Албатта, Биз у(ҳурлар)ни дафъатан, хос қилиб, яратдик. 36Бас, уларни бокиралар қилдик. 37Тенгдош маҳбубалар қилдик. 38Ўнг тараф эгалари учун. 39Улар аввалгилардан кўпгина жамоатлардир. 40Кейингилардан ҳам кўпгина жамоатлардир. 41Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?! 42Улар ўт шамол ва қайноқ сувдадирлар. 43Қоп-қора тутундан бўлган соядадирлар. 44Салқин ҳамэмас, фойдаии ҳам. 45Албатта улар бундан олдин ҳой-ҳавасга берилганлардан эдилар. 46Ва мудом катта гуноҳ ишлар қилар эдилар. 47Ва «Биз ўлиб, тупроққа ва суякка айланганимиздан кейин қайта тирилтриламизми? 48Аввалги оталаримиз ҳам-а?!» дер эдилар. 49Айтгил: «Албатта, аввалгилар ва охиргилар. 50Маълум кунга белгиланган вақтда албатта тўпланувчилар». |
| | | أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: رد: Chapter 56 (Sura 56) السبت 09 سبتمبر 2017, 10:31 pm | |
| 51Сўнгра, сиз эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар! 52Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар. 53Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар. 54Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар. 55Бас, чанқоқ туядек ичувчисизлар. 56Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу! 57Биз сизларни яратганимиз, ишонсаларинг-чи! 58Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а! 59Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми?! 60Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз. 61Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан. 62Ва дарҳақиқат, аввалги яратилишини билдингиз-ку, эсласаларингиз-чи! 63Ўзингиз экаётган нарсани ўйлаб кўринг-а! 64Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми? 65Агар хоҳласак, Биз уни қуруқ чўпга айлантириб қўямиз. Сизлар эса надоматда ажабланиб: 66«Албатта, биз зиён кўрганлармиз. 67Балки маҳрум бўлганлармиз», (дейсиз). 68Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а! 69Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз тушурувчимизми? 70Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи! 71Ўзингиз ёқадиган оловни ўйлаб кўринг-а! 72Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми? 73Биз у(олов)ни эслатма ва йўловчилар учун манфаъат қилиб қўйдик. 74Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт! (Мазкур неъматларнинг эгасини таниган инсон Улуғ Аллоҳ таолога тасбиҳ айтиб, ибодат қилишга ўтади.) 75Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман. («Жойлари» деганимиз - унинг ўрнашган, чиқиш ва ботиш жойлари - буржларидир.) 76Албатта, агар билсангиз бу улуғ қасамдир. (Бу ояти карима ўн тўрт асрдан кўпроқ муқаддам нозил бўлганлиги ҳаммага маълум. Ўша пайтда одамлар юлдузлар ҳақида содда тушунчага эга эдилар, уларнинг ҳажми, сони, ҳаракати ҳақида деярли ҳеч нарса билмас эдилар. Фалакиёт илми ривожланиб, улар воситасида очилган жуда кўплаб куллиётлар Қуръон оятларининг улуғлигини тасдиқлади.) 77Албатта, у Қуръони каримдир. 78У сақланган китобдадир. 79Уни фақат покланганларгина ушлайдир. 80У оламларнинг Роббисидан туширилгандир. 81Бас, сизлар мана шу сўз(Қуръон)га бепарволик қиласизларми?! 82Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми?! (Яъни, иймон келтириш лозим бўлган нарсаларга ишонмасликни ўз насибангиз қилиб оласизларми?) 83Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи?! 84Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар. 85Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар. (Яъни, Аллоҳнинг Ўз бандасига қанчалар яқинлигини англамайсизлар. Ўлаётган одамга Аллоҳ таоло унинг устида турган қариндошидан кўра яқинроқ бўлади.) 86Агар сиз ҳисоб бермас бўлсангиз. 87У(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи! Агар ростгўй бўлсангиз! 88Агар, у муқарраблардан бўлса. 89Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир. 90Агар ўнг тараф эгаларидан бўлса. 91Бас, «Сенга ўнг тараф эгаларидан Салом»дир. 92Ва агар ёлғонга чиқарувчилардан, гумроҳлардан бўлса. 93Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфатдир. 94Ва дўзахга киришдир. 95Албатта,ушбуочиқ-ойдин ҳақиқатдир. 96Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт! |
| | | | Chapter 56 (Sura 56) | |
|
مواضيع مماثلة | |
|
| صلاحيات هذا المنتدى: | لاتستطيع الرد على المواضيع في هذا المنتدى
| |
| |
| |