منتديات إنما المؤمنون إخوة (2024 - 2010) The Believers Are Brothers

(إسلامي.. ثقافي.. اجتماعي.. إعلامي.. علمي.. تاريخي.. دعوي.. تربوي.. طبي.. رياضي.. أدبي..)
 
الرئيسيةالأحداثأحدث الصورالتسجيل
(وما من كاتب إلا سيبلى ** ويبقى الدهر ما كتبت يداه) (فلا تكتب بكفك غير شيء ** يسرك في القيامة أن تراه)

IZHAR UL-HAQ

(Truth Revealed) By: Rahmatullah Kairanvi
قال الفيلسوف توماس كارليل في كتابه الأبطال عن رسول الله -صلى الله عليه وسلم-: "لقد أصبح من أكبر العار على أي فرد مُتمدين من أبناء هذا العصر؛ أن يُصْغِي إلى ما يظن من أنَّ دِينَ الإسلام كَذِبٌ، وأنَّ مُحَمَّداً -صلى الله عليه وسلم- خَدَّاعٌ مُزُوِّرٌ، وآنَ لنا أنْ نُحارب ما يُشَاعُ من مثل هذه الأقوال السَّخيفة المُخْجِلَةِ؛ فإنَّ الرِّسَالة التي أدَّاهَا ذلك الرَّسُولُ ما زالت السِّراج المُنير مُدَّةَ اثني عشر قرناً، لنحو مائتي مليون من الناس أمثالنا، خلقهم اللهُ الذي خلقنا، (وقت كتابة الفيلسوف توماس كارليل لهذا الكتاب)، إقرأ بقية كتاب الفيلسوف توماس كارليل عن سيدنا محمد -صلى الله عليه وسلم-، على هذا الرابط: محمد بن عبد الله -صلى الله عليه وسلم-.

يقول المستشرق الإسباني جان ليك في كتاب (العرب): "لا يمكن أن توصف حياة محمد بأحسن مما وصفها الله بقوله: (وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِين) فكان محمدٌ رحمة حقيقية، وإني أصلي عليه بلهفة وشوق".
فَضَّلَ اللهُ مِصْرَ على سائر البُلدان، كما فَضَّلَ بعض الناس على بعض والأيام والليالي بعضها على بعض، والفضلُ على ضربين: في دِينٍ أو دُنْيَا، أو فيهما جميعاً، وقد فَضَّلَ اللهُ مِصْرَ وشَهِدَ لها في كتابهِ بالكَرَمِ وعِظَم المَنزلة وذَكَرَهَا باسمها وخَصَّهَا دُونَ غيرها، وكَرَّرَ ذِكْرَهَا، وأبَانَ فضلها في آياتٍ تُتْلَى من القرآن العظيم.
المهندس حسن فتحي فيلسوف العمارة ومهندس الفقراء: هو معماري مصري بارز، من مواليد مدينة الأسكندرية، وتخرَّجَ من المُهندس خانة بجامعة فؤاد الأول، اشْتُهِرَ بطرازهِ المعماري الفريد الذي استمَدَّ مَصَادِرَهُ مِنَ العِمَارَةِ الريفية النوبية المَبنية بالطوب اللبن، ومن البيوت والقصور بالقاهرة القديمة في العصرين المملوكي والعُثماني.
رُبَّ ضَارَّةٍ نَافِعَةٍ.. فوائدُ فيروس كورونا غير المتوقعة للبشرية أنَّه لم يكن يَخطرُ على بال أحَدِنَا منذ أن ظهر وباء فيروس كورونا المُستجد، أنْ يكونَ لهذه الجائحة فوائدُ وإيجابيات ملموسة أفادَت كوكب الأرض.. فكيف حدث ذلك؟!...
تخليص الإبريز في تلخيص باريز: هو الكتاب الذي ألّفَهُ الشيخ "رفاعة رافع الطهطاوي" رائد التنوير في العصر الحديث كما يُلَقَّب، ويُمَثِّلُ هذا الكتاب علامة بارزة من علامات التاريخ الثقافي المصري والعربي الحديث.
الشيخ علي الجرجاوي (رحمه الله) قَامَ برحلةٍ إلى اليابان العام 1906م لحُضُورِ مؤتمر الأديان بطوكيو، الذي دعا إليه الإمبراطور الياباني عُلَمَاءَ الأديان لعرض عقائد دينهم على الشعب الياباني، وقد أنفق على رحلته الشَّاقَّةِ من مَالِهِ الخاص، وكان رُكُوبُ البحر وسيلته؛ مِمَّا أتَاحَ لَهُ مُشَاهَدَةَ العَدِيدِ مِنَ المُدُنِ السَّاحِلِيَّةِ في أنحاء العالم، ويُعَدُّ أوَّلَ دَاعِيَةٍ للإسلام في بلاد اليابان في العصر الحديث.

أحْـلامٌ مِـنْ أبِـي (باراك أوباما) ***

 

 Chapter 26 (Sura 26)

اذهب الى الأسفل 
كاتب الموضوعرسالة
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn
مؤسس ومدير المنتدى
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn


عدد المساهمات : 52644
العمر : 72

Chapter 26 (Sura 26) Empty
مُساهمةموضوع: Chapter 26 (Sura 26)   Chapter 26 (Sura 26) Emptyالسبت 09 سبتمبر 2017, 5:41 pm

Chapter 26 (Sura 26)
1То. Син. Мим.
2Булар очиқ китобнинг оятларидир.
3Эҳтимол, (улар) мўмин бўлмаганлари учун сен ўзингни ҳалок қилмоқчидирсан?!
4Агар хоҳласак, уларга осмондан оят-мўъжиза нозил қилурмиз. Бас, уларнинг бўйинлари унга эгилиб қоладир.
5Уларга Роҳмандан янги эслатма келибдики, албатта, ундан юз ўгиргувчи бўлганлар.
6Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келажакдир.
7Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз.
8Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмаслар.
9Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
10Роббинг Мусога: «У золим қавмга боргин.
11Фиръавн қавмига. (Биздан) қўрқмайдиларми?!« деб нидо қилганини эсла.
12У: «Эй Роббим, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман.
13Ва дилим сиқилишидан ҳамда тилим бурро бўлмай қолишидан. Бас, Ҳорунни элчи қил.
14Менинг зиммамда улар наздида гуноҳ бор. Бас, мени ўлдиришларидан хавфдаман», деди.
15У зот:«Йўқ! Бас, иккингиз Бизнинг оят-мўъжизаларимиз ила боринглар. Албатта, Биз иккингиз билан эшитгувчилармиз.
16Бас, Фиръавнга боринглар ва унга: «Биз Роббул Оламийннинг Пайғамбарларимиз.
17Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор», деб айтинглар, деди.
18У (Фиръавн): «Биз сени гўдаклигингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми?! Умрингнинг бир неча йилини бизнинг ичимизда ўтказмадингми?!
19Ва нонкўрлардан бўлиб, қиладиган ишингни қилиб қўймадингми?!» деди. (Фиръавннинг миннатларидан асосий мақсади–Мусо алайҳиссалом олиб келган динни инкор қилиш эди. Қўлимизда катта бўла туриб, энди, бизга, динимизга ва мулкимизга қарши чиқасанми? Янги дин келтирдим, деб даъво қиласанми? Бизнинг қавмимиздан бир кишини ўлдириб қўймадингми?!)
20(Мусо): «Ўша ишни қилган бўлсам, билмасдан қилганман.
21Бас, сизлардан хавфсираб қочиб кетдим. Кейин Аллоҳ менга ҳикмат берди ва мени Пайғамбарлардан қилди. (Ўша қитбтий менинг бир Бани Исроиллик қабиладошим билан уришаётган экан. Қабиладошим мендан ёрдам сўради, мен уега ёрдам бераман деб қибтийни бир урсам ўлиб қолди. Сўнгра хатони тушундим.)
22Ўша менга қилаётган миннатинг Бани Исроилни қул қилиб олганингдандир», деди.
23Фиръавн: «Роббул Оламийн нима?» деди.
24У (Мусо): «Агар англамоқчи бўлсангиз, У осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди.
25У атрофидаги кишиларга: «Эшитмаяпсизларми?!» деди.
26У(Мусо): « У зот сизнинг Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг Роббидир», деди.
27У: «Албатта, сизга юборилган Пайғамбарингиз жиннидир», деди.
28У(Мусо): «У, агар ақл юритсангиз, машриқу мағрибнинг ва улар ўртасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди.
29У: «Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман», деди.
30У(Мусо): «Агар мен сенга очиқ-ойдин нарса келтирсам ҳам-а?!» деди.
31У: «Агар ростгўйлардан бўлсанг, келтир уни!» деди.
32Бас, у (Мусо) асосини ташлади. Баногоҳ у аниқ аждарга айланди.
33Ва қўлини чиқарди. Банагоҳ у назар қилгувчиларга оппоқ кўринди.
34У(Фиръавн) атрофидаги аъёнларига: «Албатта, бу ўта билимдон сеҳргардир.
35У ўз сеҳри билан сизларни ерингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?», деди. (Худонинг динига қарши чиққан, Аллоҳнинг йўлидаги даъватчиларни ўзига душман билган туғёнкорларнинг доимий гапларидан бири. Атрофидаги гумашталарига ва содда халққа даъватчини хавфли қилиб кўрсатади ва уларни қўрқитади.)
36Улар: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор.
37Сенга барча ўта билимдон сеҳргарларни олиб келсинлар», дедилар. (Бу таклиф Фиръавнга маъқул тушди. Зотан, у атрофидагилардан айнан шу жавобни кутган эди. Бошқа сура ва оятлардан биламизки, Мусо алайҳиссалом билан сеҳргарларнинг мусобақалашадиган жойи, вақти ва бошқа шартлари келишиб олинади. Фиъравн шаҳарларга одамларини юбориб, сеҳргарларни тўплатиб келади.)
38Бас, сеҳргарлар маълум куни келишилган вақтда жамландилар.
39Ва одамларга: «Сизлар тўпланиб бўлдингизми?
40Ажаб эрмас, устин келсалар, сеҳргарларга эргашсак», дейилди. (Турли муносабатлар ила одамларни тўплаш, билан уларни чалғитиш ва ўзига маҳлиё этиш ҳам туғёнкор ҳокимларнинг одати. Сеҳргарлар билан Мусо алайҳиссалом тортишувини ғанимат билиб роса одам йиғдилар.)
41Сеҳргарлар келган чоғларида Фиръавнга: «Агар биз ғолиб келгувчи бўлсак, бизга, албатта, ҳақ бериладими?» дедилар.
42У: «Ҳа! У ҳолда сиз, албатта, энг яқинларимдан бўласиз», деди.
43Мусо уларга: «Сиз ташлайдиган нарсангизни ташланг», деди.
44Бас, улар арқонлари ва асоларини ташладилар ва «Фиръавннинг иззати билан қасамки, албатта, биз ғолиблармиз», дедилар.
45Сўнгра Мусо асосини ташлаган эди, бирдан у уларнинг уйдирмаларини юта бошлади. (Сеҳргарлар арқонларини ташлаганида, илонга айланмаган, уларнинг найранги туфайлигина кишилар кўзига шундай кўринган эди, холос. Кейин Мусо алайҳиссалом асоларини ташладилар ва у аждарга айланиб, Фиръавн сеҳргарларининг асо ва арқонларини юта бошлади.)
46Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида йиқилдилар.
47Улар: «Роббул Оламийнга иймон келтирдик.
48Мусо ва Ҳоруннинг Роббига», дедилар.
49У: «Мен сизга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингиз! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Энди тезда биласиз, мен, албатта, қўл-оёғингизни қарама-қарши томонидан кесажакман ва барчангизни осажакман», деди.
50Улар: «Зарари йўқ. Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз.


Chapter 26 (Sura 26) 2013_110
الرجوع الى أعلى الصفحة اذهب الى الأسفل
https://almomenoon1.0wn0.com/
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn
مؤسس ومدير المنتدى
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn


عدد المساهمات : 52644
العمر : 72

Chapter 26 (Sura 26) Empty
مُساهمةموضوع: رد: Chapter 26 (Sura 26)   Chapter 26 (Sura 26) Emptyالسبت 09 سبتمبر 2017, 5:42 pm

51Мўминларнинг аввалгиси бўлганимиз учун Роббимиз хатоларимизни кечиришидан умид қиламиз», дедилар.
52Ва Мусога: «Бандаларим билан кечаси йўлга чиқ. Албатта, таъқиб этилурсиз», деб ваҳий юбордик.
53Бас, Фиръавн шаҳарларга тўпловчилар юборди:
54«Шубҳасиз, анавилар озгина тоифадирлар.
55Албатта, улар бизни ғазаблантиргувчилардир.
56Албатта, биз ҳаммамиз ҳушёрмиз», деб.
57Бас, Биз уларни боғ-роғлар ва булоқлардан.
58Хазиналар ва муҳтарам маскандан чиқардик. (Яъни, Фиръавн ва унинг қавмини боғ-роғларидан ва булоқларидан, хазиналаридан ва ҳашаматли масканларидан чиқардик.
59Ана шундай. Ўша(нарса)ларни Бани Исроилга мерос қилиб бердик.
60Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида қувиб етдилар.
61Икки жамоат бир-бирларини кўрган чоғида, Мусонинг одамлари: «Энди қўлга тушдик», дедилар.
62У (Мусо): »Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур«, деди.
63Бас, Биз Мусога: «Асонг билан денгизни ур», деб ваҳий қилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди.
64Ва кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик. (Яъни, Фиръавн ва унинг аскарларини ҳам денгизга яқинлаштирдик.)
65Мусо ва унга эргашганларга, ҳаммаларига нажот бердик.
66Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик. (Фиръавн ва унинг аскарлари денгиз бағрига тўлиқ тушиб бўлганларидан кейин, улкан тоғдек ҳайбат-ла тўхтаб турган денгиз яна ҳаракатга келиб, ҳаммаларини ҳалок қилди.)
67Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
68Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
69Ва уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб бер.
70Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» деган эди.
71Улар: «Санамларга ибодат қилмоқдамиз. Ва уларга ихлос ила ибодат қилишда бардавом бўлурмиз», дедилар. (Тош ёки бошқа нарсадан юзи инсон юзига ўхшатиб ишланган бутга «санам» дейилади.)
72У: «Илтижо қилганингизда улар сизни эшитадиларми?
73Ёхуд наф ёки зарар етказа оладиларми?» деди.
74Улар: «Йўқ, биз ота-боболаримизни шундай қилаётганларини кўрдик», дедилар.
75У: «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми?!
76Сиз ва қадимги оталарингиз?!
77Албатта, Роббул Оламийндан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир», деди.
78У мени яратган зотдир. Бас, мени ҳидоят қилади ҳам Унинг Ўзи.
79Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи.
80Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.
81Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи.
82Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим ҳам Унинг Ўзи.
83Эй Роббим, менга ҳикмат ҳадя эт ва мени солиҳларга қўшгин.
84Ва менга кейин келгувчилар ичида содиқ мақтовлар бўладиган қилгин. (Яъни, ўтиб кетганимдан кейин ҳам одамлар мени қиёматгача яхшилик билан эслаб юрадиган қилгин.)
85Ва мени наъийм жаннати ворисларидан қилгин.
86Ва отамни мағфират қил. Албатта, у адашганлардан бўлди.
87Ва қайта тирилтириладиган кунда мени шарманда қилмагин.
88У кунда на мол манфаат берар ва на болалар.
89Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар).
90Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди.
91Жаҳийм иғвога учганларга зоҳир қилинди.
92Ва уларга: »Аллоҳдан ўзга ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?!
93Улар сизга ёрдам бера олурларми ёки ўзларини қутқара олурларми?!« дейилди.
94Бас, унга улар, иғвога учганлар.
95Ва Иблиснинг аскарлари биргаликда юзтубан тахлаб ташландилар.
96Улар унинг ичида бир-бирлари ила хусумат қилар эканлар, дедилар:
97«Аллоҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз.
98Чунки сизларни Роббул Оламийнга тенглаштирардик.
99Бизни фақат жиноятчилар йўлдан оздирдилар.
100Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ.


Chapter 26 (Sura 26) 2013_110
الرجوع الى أعلى الصفحة اذهب الى الأسفل
https://almomenoon1.0wn0.com/
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn
مؤسس ومدير المنتدى
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn


عدد المساهمات : 52644
العمر : 72

Chapter 26 (Sura 26) Empty
مُساهمةموضوع: رد: Chapter 26 (Sura 26)   Chapter 26 (Sura 26) Emptyالسبت 09 سبتمبر 2017, 5:43 pm

101Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ.
102Қани энди ортга қайтсагу мўминлардан бўлсак».
103Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
104Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
105Нуҳ қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
106Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ деди:«У зотдан қўрқмайсизми?!
107Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
108Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
109Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийннинг зиммасидадир.
110Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар».
111Улар: «Сенга пасткашлар эргашиб турган ҳолда, биз сенга иймон келтирармидик?!» дедилар.
112У деди: «Менинг улар нима қилаётганлари ҳақида илмим йўқ.
113Агар сезсангиз, уларнинг ҳисоби фақат Аллоҳнинг зиммасидадир.
114Ва мен мўминларни ҳайдаб юборгувчи эмасман.
115Мен фақат очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман, холос».
116Улар: «Эй Нуҳ, агар тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилинганлардан бўлурсан», дедилар.
117У: «Эй Роббим, шубҳасиз, қавмим мени ёлғончи қилдилар.
118Бас, Ўзинг мен билан уларнинг орамизни яхшилаб очгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин», деди.
119Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлганларга тўлган кемада нажот бердик.
120Сўнгра қолганларни ғарқ қилдик.
121Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
122Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
123Од қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
124Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд деди: «Қўрқмайсизларми?!
125Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
126Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
127Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир.
128Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми?
129Ва худди мангу туражакдек «маснаълар» тутаверасизми?. (Оятдаги «маснаълар» сўзи ҳозирги араб тилида завод-фабрикалар маъносида ишлатилмоқда. Од қавми улкан қасрлар қуриш, тоғларни ўйиб ишлаш ва бошқа фахр учун кўтарадиган биноларида фойдаланадиган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарадиган ишхоналарга эга эди, «масонеълар»дан мурод ўшалар, оятда қурилишларга доир очиқ-ойдин маъно бор.)
130Тутганингизда ўта жабрчи бўлиб тутдингиз.
131Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг.
132Сизга ўзингиз билган нарса ила мадад берган зотдан қўрқинг.
133У сизларга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мадад берди.
134Боғ-роғлар ва булоқлар ила.
135Мен, албатта, сизга улуғ куннинг азоби келишидан қўрураман».
136Улар: «Биз учун ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилгувчилардан бўлмасанг ҳам, барибир.
137Бу эскиларнинг одати, холос.
138Биз азоблангувчи эмасмиз», дедилар. (Яъни, бизга қанча гапирсанг ҳам, барибир сен айтган йўлдан юрмаймиз. Бу қилмишимиз учун, сен айтаётганингдек, азобланмаймиз ҳам, дедилар.)
139Улар у(Ҳуд)ни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
140Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
141Самуд қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
142Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ деди: «Қўрқмайсизларми?!
143Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
144Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
145Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир.
146Сиз бу жойдаги нарсаларда омон ҳолда тарк қилинасизми?!
147Боғ-роғларда, булоқларда?!
148Экинзорлару майин хурмозор ичларида-я?!
149Ва тоғлардан манманлик-ла уйлар йўнаверасизми?!
150Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.


Chapter 26 (Sura 26) 2013_110
الرجوع الى أعلى الصفحة اذهب الى الأسفل
https://almomenoon1.0wn0.com/
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn
مؤسس ومدير المنتدى
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn


عدد المساهمات : 52644
العمر : 72

Chapter 26 (Sura 26) Empty
مُساهمةموضوع: رد: Chapter 26 (Sura 26)   Chapter 26 (Sura 26) Emptyالسبت 09 سبتمبر 2017, 5:55 pm

151Ва ер юзида исрофчилик қиладиганларнинг ишига итоат қилманглар.
152Бузғунчилик қиладиган, ислоҳчилик этмайдиганларнинг».
153Улар: «Сен, албатта, сеҳрланганлардандирсан.
154Сен бизга ўхшаган башардан бошқа ҳеч нарса эмассан. Агар ростгўйлардан бўлсанг, оят-мўъжиза келтир», дедилар. (Самуд қавми уларга Аллоҳнинг гапини етказган Пайғамбарлари Солиҳга алайҳиссалом, алғов-далғов гапирмоқдасан, аниқ сеҳрлангансан, деб туҳмат қилдилар. Кофирлар наздида, Аллоҳнинг йўлига чақирувчилар доимо мажнун ёки сеҳрланган бўлиб кўринади.)
155У: «Мана бу туя. Унга (бир кун) сув ичиш ва сизга маълум бир кун сув ичиш.
156Ва унга ёмонлик етказманглар, унда сизни улуғ куннинг азоби тутадир», деди. (Бошқа оятларда баён этилганидек, туянинг тошдан чиқарилишининг ўзи мўъжиза бўлган эди. Энди ўша мўъжиза туянинг Самуд қавми ичида туриш шарти қўйилди.
157Бас, у(туя)ни сўйдилару надомат чекувчига айландилар.
158Бас, уларни азоб тутди. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
159Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
160Лут қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
161Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: «Қўрқмайсизларми?!
162Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
163Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
164Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир.
165Оламлар ичидан эркакларга борасизми?!
166Ва Роббингиз сиз учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қиласизми?! Йўқ!!! Сиз ҳаддан ошган қавмсиз».
167Улар: «Эй Лут, агар тўхтамасанг, албатта, ҳайдаб чиқарилганлардан бўлурсан!» дедилар.
168У: «Албатта, мен бу ишингизни ўта ёмон кўргувчиларданман.
169Эй Роббим, менга ва аҳлимга қилаётган нарсаларидан нажот бергин!» деди.
170Бас, унга ва аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.
171Магар (азобда) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (бермадик).
172Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик.
173Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандоқ ҳам ёмон бўлди. (Шунинг учун ҳам ҳанафий мазҳабидаги баъзи фақиҳлар, Лут алайҳиссалом қавми кирдикорини қилган баччавозларни, тошбўрон қилиб ўлдириш керак, дейдилар.)
174Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
175Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
176Қалин дарахтзор эгалари Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. (Бу оятда зикри келаётган «қалин дарахтзор» Мадян ўлкасидир. Аллоҳ таоло Шуайбни алайҳиссалом шу ерга Пайғамбар этиб юборди. Шуайб алайҳиссалом қиссасини, Ҳижр сурасида ўрганганмиз.)
177Ўшанда уларга биродарлари Шуайб деди: «Қўрқмайсизларми?!
178Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
179Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
180Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир.
181Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтиргувчилардан бўлманглар.
182Ва тўғри тарози ила тортинглар.
183Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзида турли бузғунчиликлар қилманглар.
184Сизни ва аввалги наслларни яратган зотдан қўрқинг».
185Улар: «Албатта, сен сеҳрланганлардансан.
186Ва сен бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассан. Биз сени, албатта, ёлғончилардан, деб биурамиз.
187Агар ростгўйлардан бўлсанг устимиздан осмоннинг бир бўлагини ташлавор», дедилар.
188У: «Роббим қилаётган ишингизни ўта яхши билгувчидир», деди.
189Бас, улар у(Шуайб)ни ёлғончи қилдилар. Бас, уларни «соябон» куни азоби тутди. Албатта, у улуғ куннинг азоби эди. ( Аллоҳ таоло Айка халқини азобга дучор этишни ирода қилганида ҳавони ўта иситиб юборди. Шунда пастлаб келаётган булут пайдо бўлди. Булут уларга соябон бўлиб кўринди. Ҳаммалари ўзларини булут соясига урдилар. Жиноятчи қавмнинг ҳаммаси булут соясига кириб бўлгандан сўнг, бирдан чақмоқ чақиб, булутдан ўт-олов чиқиб уларни ҳалок этди.)
190Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
191Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
192Албатта, у (Қуръон) Роббул Оламийннинг туширганидир.
193Уни Руҳул амийн олиб тушди.
194Сенинг қалбингга, огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун.
195Очиқ-ойдин араб тилида. («Руҳул Амийн»дан мурод Жаброил фаришта алайҳиссалом; «огоҳлантиргувчилардан» дегани Пайғамбарлардан деган маънони билдиради. Яъни, Қуръонни Жаброил сенинг қалбингда Пайғамбарлардан бўлишинг учун равшан араб тилида олиб тушди.)
196Албатта, у (Қуръон) аввалгиларининг китобларида ҳам бордир. ( Қуръоннинг зикри, аввалги умматларнинг илоҳий китобларида ҳам бордир.)
197Уни Бани Исроил уламоларининг билишлари, улар учун оят-далил эмасми?!
198Агар Биз уни баъзи ажамийларга нозил қилсак.
199Бас, у уларга уни ўқиб берса ҳам, мўмин бўлмас эдилар.
200Биз у(Қуръон)ни жиноятчилар қалбларига ана шундай йўлладик. (Улар уни эшитадилар, маъноларини тушунадилар, аммо иймон келтирмайдилар.)


Chapter 26 (Sura 26) 2013_110
الرجوع الى أعلى الصفحة اذهب الى الأسفل
https://almomenoon1.0wn0.com/
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn
مؤسس ومدير المنتدى
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn


عدد المساهمات : 52644
العمر : 72

Chapter 26 (Sura 26) Empty
مُساهمةموضوع: رد: Chapter 26 (Sura 26)   Chapter 26 (Sura 26) Emptyالسبت 09 سبتمبر 2017, 5:56 pm

201Улар унга то аламли азобни кўрмагунларича иймон келтирмаслар.
202Бас, уларга у(азоб) тўсатдан келур. Улар сезмай қолурлар.
203Шунда улар: «Бизга муҳлат берилармикан?!» дерлар.
204Бизнинг азобимизнинг тезроқ келишини истайдиларми-я?!
205Айтгин-чи, агар Биз уларни йилларча ҳузурлантирсак-да.
206сўнгра уларга ваъда қилинган нарса келса.
207Ўша ҳузурланиб юрган нарсалари нимага асқотур?!
208Биз бирон шаҳар-қишлоқни ҳалок қилган бўлсак, албатта, унинг огоҳлантиргувчилари бўлган.
209Эслатма бўлиши учундир. Биз зулм қилгувчи бўлмасдик.
210У(Қуръон)ни шайтонлар олиб тушганлари йўқ. (Мушриклар даъво қилаётганларидек, Қуръонни шайтонлар олиб тушганлари йўқ. Уларнинг бу гаплари бўҳтондан иборат.)
211Бунга уларнинг имконлари йўқ ва унга қодир ҳам эмаслар.
212Албатта, улар эшитишдан четлатилгандирлар.
213Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўлурсан. (Пайғамбарнинг (с.а.в.) Аллоҳга ширк келтиришлари мутлақо мумкин эмас. Аммо бу оятда ширкнинг нақадар улкан гуноҳ эканлигини англатиш учун фаразан шу маъно келтирилган. Пайғамбардек (с.а.в.) зот ширк келтириб, азобдан қутула билмаса, бошқаларнинг ҳоли нима бўлишини билиб олиш қийин эмас.)
214Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир.
215Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат.
216Бас, агар улар сенга исён қилсалар: «Мен сиз қилаётган амаллардан безорман», дегин.
217Ва азиз ва меҳрибон зотга таваккал қил;
218Сени қоим бўлганингда кўрадиган.
219Ва сажда қилгувчилар ичида ҳаракатланишингни (кўрадиган) зотга. (Яъни, ёлғизлигингни ҳам, намозда қоим бўлганингни, шунингдек, мўминлар ичида турли ишларга бош бўлиб юрганингни ҳам кўриб турадиган зотга–Аллоҳга таваккал қил.)
220Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир.
221Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми?
222Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушурлар.
223Улар (шайтонларга) қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ёлғончилардир.
224Ва шоирларга гумроҳлар эргашур.
225Уларнинг ҳар водийда дайдишини.
226Ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини кўрмадингми?
227Магар иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар (ундай эмаслар). Зулм қилганлар эса, тезда қайси ағдарилиш жойига ағдарилишларини билурлар. (Ҳамма шоир ҳам ҳар водийда дайдийдиган, беамал гапирадиган бўлавермас экан. Агар шоир иймонли, яхши амалли, Аллоҳни кўп эсга оладиган, ўзини хор қилмай, ҳаққини таниган, золимлар устидан ғолиб келадиган бўлса, Аллоҳнинг розилигини топган шоир бўлиши мумкин.)


Chapter 26 (Sura 26) 2013_110
الرجوع الى أعلى الصفحة اذهب الى الأسفل
https://almomenoon1.0wn0.com/
 
Chapter 26 (Sura 26)
الرجوع الى أعلى الصفحة 
صفحة 1 من اصل 1
 مواضيع مماثلة
-
» Chapter 17 (Sura 17)
» Chapter 35 (Sura 35)
» Chapter 50 (Sura 50)
» Chapter 66 - Sura 66
» Chapter 82 (Sura 82)

صلاحيات هذا المنتدى:لاتستطيع الرد على المواضيع في هذا المنتدى
منتديات إنما المؤمنون إخوة (2024 - 2010) The Believers Are Brothers :: (English) :: The Holy Quran is translated :: Uzbek-
انتقل الى: