|
| Chapter 55 (Sura 55) | |
| | كاتب الموضوع | رسالة |
---|
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 55 (Sura 55) السبت 09 سبتمبر 2017, 10:27 pm | |
| Chapter 55 (Sura 55) 1Роҳман. 2Қуръони ўргатди. 3Инсонни яратди. 4Унга баённи ўргатди. 5Қуёш ва ой ҳисобдадир. 6Ўт-ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар. (Дунёдаги жонлию жонсиз барча нарса Аллоҳнинг иродасидан ташқари чиқа олмаслигига, ҳаммаси олам Парвардигорига боғлиқ эканига далолат қилмоқда.) 7Осмонни баланд кўтарди ва тарозуни ўрнатди. 8Тортишда ҳаддан ошмаслигингиз учун. (Агар ушбу тарозуни Ислом дини, Қуръон китоби, Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбари орқали ўрнатмаганида, адолат мезони бузиларди, ҳақдан ботил устун келарди. Ер юзини фисқу фасод босарди.) 9Адолат ила ўлчанг ва тарозудан уриб қолманг. 10Ва ерни ҳалойиқ учун қўйди. 11У(ер)да мевалар ва гулкосали хурмолар бор. 12Ва сомонли донлар ҳамда райҳон бор. 13Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 14Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди. 15Ва жинларни алангадан яратди. 16Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз. 17У икки машриқ ва икки мағрибнинг Роббисидир. (Икки машриқ деганда, қуёшнинг ёздаги ва қишдаги чиқиш жойларини ҳамда икки мағриб деганда, ёздаги ва қишдаги ботиш жойларини тушуниш керак.) 18Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз? 19Дарё-денгизларни бир-бири билан учрашадиган қилиб қўйди. 20Ўрталаридаги тўсиқдан ошиб ўтолмаслар. (Шўр денгиз билан чучук сувли дарё ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар бир-бирларига аралашиб кетмайди деган маънони англатади.) 21Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз? 22У иккисидан луълуъ ва маржон чиқар. 23Бас,Роббингизнинг қайси неъматлрини ёлғон дея олурсиз?! 24Денгизларда тоғдек бўлиб сузиб юрувчилар ҳам Уникидир. 25Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 26(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. 27Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир. 28Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз? 29Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куни ишдадир. (Бутун мавжудот, ерда бўлсин, осмонда бўлсин, Аллоҳдан сўровларини сўрайди. Нимани сўрашлари оятда тайин қилинмаган. Ҳар ким нимага муҳтож бўлса, ўшани сўрайди.) 30Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 31Албатта, сизлар учун вақт топармиз, эй инсу жинлар! 32Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 33Эй жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ер чегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат Султон ила чиқа олурсиз, холос. 34Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 35Устингиздан ўт-чўғ ва тутун юборилур. Бас, қутула олмассиз. 36Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 37Осмон ёрилиб, қирмизи мойга айланган вақтда... 38Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 39Бас, у кунда инс ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмас. (Қиёмат бошлангандан инсдан ҳам, жиндан ҳам гуноҳ қилган-қилмагани ҳақида сўраб ўтирилмайди. Чунки ҳамманинг башарасидан, ҳолатидан унинг ким эканлиги билиниб туради.) 40Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 41Жиноятчмлар сиймоларидан билиниб турур. Ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур. 42Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 43Жиноятчилар ёлғонга чиқараётган жаҳаннам шу бўлур. 44Улар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айланур. 45Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 46Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор. (Қиёмат куни олам Парвардигорининг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан. «Иккин жаннат»нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсга алоҳида жаннат, жинга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат, гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни, боғлари билан иккинчи жаннатлари - боғлари орасида сайр қиладилар.) 47Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 48Улар шох-новдалидирлар. 49Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 50Икковларида оқувчи икки булоқ бор. |
| | | أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: رد: Chapter 55 (Sura 55) السبت 09 سبتمبر 2017, 10:28 pm | |
| 51Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 52Икковларида ҳам мевадан жуфт навлар бор. 53Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 54Ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳоллари бор. 55Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 56Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган(ҳур)лар бор. 57Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 58У(ҳур)лар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар. 59Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 60Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. 61Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 62У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор. 63Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 64Икковлари ям-яшилдир. 65Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 66Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бор. 67Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 68Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор. 69Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 70Уларда яхши, гўзаллар бор. 71Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 72Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор. 73Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 74Аввал уларга инс ҳам, жин ҳам тегмаган. 75Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 76Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор. 77Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! 78Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш Роббинг исми муборак бўлди. |
| | | | Chapter 55 (Sura 55) | |
|
مواضيع مماثلة | |
|
| صلاحيات هذا المنتدى: | لاتستطيع الرد على المواضيع في هذا المنتدى
| |
| |
| |