أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 53 (Sura 53) السبت 09 سبتمبر 2017, 10:12 pm | |
| Chapter 53 (Sura 53) 1Ботаётган юлдуз билан қасам. 2Сизнинг биродарингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ. 3У ҳаводан нутқ қилмас. 4У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас. 5Унга шиддатли қувват эгаси ўргатди. 6Миррат эгаси. Бас кўтарилди. 7Ва у олий уфқда эди. 8Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди. 9Бас, икки камон миқдоридай жойгда бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди. 10Ва У зот бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, етказди. 11Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади. 12У билан ўзи кўрган нарса устида тортишасизларми?! 13Ва дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди. 14Тугаш дарахти олдида. 15У(дарахт)нинг ҳузурида маъво жаннати бор. 16Ўшанда, дарахтни ўрайдиган нарса ўраб турибди. 17Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам. 18Дарҳақиқат, Ўз Роббисининг улкан белгиларидан кўрди. (Муҳаммад алайҳиссалом меърож кечасида, жаннатни, дўзахни, Байтул маъмурни, ўтган Пайғамбарларни, Жаброил алайҳиссаломнинг асл ҳолатларини ва бошқаларни кўрдилар.) 19Лот ва Уззони ўйлаб кўрдингизми? 20Ва бошқаси-учинчиси Манотни ҳам? 21Сизларга эркаг-у, У зотга аёлми? 22Ундоқ бўлса, бу нотўғри тақсим-ку! 23У(бут)лар сиз ва ота-боболарингиз қўйган номлардан ўзга ҳеч нарса эмас. Аллоҳ бунга ҳеч ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)лар Роббиларидан ҳидоят келганига қарамай гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос. 24Ёки ҳар инсон нимани хоҳласа, шу бўлурми? 25Зеро, охират ҳам, дунё ҳам Аллоҳникидир. 26Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар мавжуд, уларнинг шафоати ҳеч фойда бермас. Магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн берсагина. 27Албатта, охиратга иймон келтирмаганлар фаришталарни аёл номи билан номларлар. 28Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Гумондан бошқа нарсага эргашмаслар. Албатта, гумон ҳақиқат ўрнига ўтмас. 29Бизнинг зикримизга орқа ўгирган, ҳаёти дунёдан бошқани хоҳламайдиганлардан юз ўгир. 30Уларнинг эришган илмлари мана шу. Албатта, Роббинг Унинг йўлидан адашганларни билгувчидир ва ҳидоятдагиларни ҳам билгувчидир. 31Осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳникидир. У ёмонлик қилганларни амалига яраша жазолар ва яхшилик қилганларни гўзал(мукофот)ила мукофотлар. 32Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Роббинг мағфирати кенг зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизни ҳам яхши билувчидир. Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир. (Оятдаги «Ламам» сўзини биз «кичик гуноҳлар» деб таржима қилдик. Аслида, «ламам» сўзи «оз», «кичик» маъноларини англатади. «Кичик гуноҳ» ибораси энг муносиб маънодир. «Фаҳш ишлар» ибораси қабиҳлиги катта иш ва сўзларга нисбатан ишлатилади. Шариатда «катта гуноҳ» деб Аллоҳ ҳаромлигини баён қилган ва ёки жазоси белгиланган гуноҳларга айтилади. Ўғрилик, одам ўлдириш ва зино кабилар.) 33Юз ўгириб кетганни кўрмадингми?! 34У озгина берди ва тўхтатди. 35Унинг ҳузурида ғайб илми бору, у кўриб турибдими?! (Ғайбни фақат Аллоҳ билиб, бошқа ҳеч ким билмаслиги аниқ. Охиратнинг ғамини емай юрганлар нимага суянишади? Ғайбни билмагандан кейин инсон доимо ўзига охиратда фойда берадиган ишларни кўпроқ бажаришга ҳаракат қилмоғи лозим.) 36Ёки Мусонинг саҳифаларидаги сўзлар хабари унга берилмадими? 37Ва вафо қилган Иброҳимнинг? 38«Ҳеч бир гуноҳкор жон бошқанинг гуноҳини кўтармас. 39Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ. 40Ва, албатта, унинг қилмиши тезда кўринар. 41Сўнгра жазо ёки мукофоти тўлиқ берилар», деб. (Ушбу зикр этилган маънолар Мусо а.с.нинг Тавротларида ва Иброҳим а.с.нинг саҳифаларида келгандир.) 42Ва, албатта,интиҳо Роббинг ҳузуридадир. 43Ва, албатта, кулдирган ҳам Ўзи, йиғлатган ҳам Ўзи. 44Албатта, ўлдирган ҳам Ўзи, тирилтирган ҳам Ўзи. 45Албатта, икки жуфтни; эркак ва аёлни яратган ҳам Ўзи. 46Нутфадан, оқиб тушганда. 47Ва, албатта, кейинги пайдо қилиш зиммасидаги зот ҳам Ўзи. 48Ва, албатта, беҳожат қилган ҳам Ўзи, бадавлат қилган ҳам Ўзи. 49Ва, албатта Шеъронинг Роббиси ҳам Унинг Ўзи. 50Ва, албатта, биринчи Одни ҳалок қилган ҳам Ўзи. |
|
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: رد: Chapter 53 (Sura 53) السبت 09 سبتمبر 2017, 10:13 pm | |
| 51Ва Самудни боқий қолдирмаган ҳам Ўзи. 52Ва бундан олдин Нуҳ қавмини (ҳалок қилган ҳам Ўзи).Чунки улар ўта золим ва ўта туғёнга кетган эдилар. 53Ва тўнтарилганни қулатган (ҳам Ўзи). 54Бас, уларни ўраган нарса ўраб олди. 55Шундай экан, Роббингнинг қайси неъматларига шак келтирасан? 56Бу аввалги огоҳлантирувчилар каби бир огоҳлантирувчидир. (Огоҳ бўлинглар: аввалги огоҳлантирувчиларга душман бўлганларнинг куни сизларнинг бошингизга тушиб қолмасин!) 57Яқинлашувчи яқинлашди. 58Уни Аллоҳдан бошқа кашф қилувчи йўқ. 59Бу сўздан сизлар ажабланасизларми? 60Ва куласизлар-у, йиғламайсизларми? 61Ва ҳолбуки, сизлар бепарвосизлар. 62Бас, ллоҳга сажда ва ибодат қилинглар. |
|