أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 74 (Sura 74) الجمعة 15 سبتمبر 2017, 6:22 am | |
| Chapter 74 (Sura 74) 1Эй бурканиб ётган! 2Тур ва огоҳлантир! 3Ва Роббингни улуғла! 4Ва кийимингни покла! 5Ва азоб(сабабчиси)дан четлан! 6Ва кўп (иш)қилган бўлсанг ҳам, миннат қилма! 7Ва Роббинг учун сабр қил! 8Ва қачонки дудга пуфланса. 9Ўшал кун, қийин кундир. 10У кофирларга осон эмасдир. 11Мени, Ўзим якка яратган кимса бидан қўйиб қўй. 12Ва унга кўплаб молу дунё. 13Ва ҳозиру нозир фарзандлар бериб қўйдим. 14Ва унга (ҳамма нарсани) осонлаштириб қўйдим. 15Сўнгра, яна зиёда қилишимни тамаъ қиладир. 16Йўқ! Чунки, у Бизнинг оятларимизга саркаш эди. 17Тезда уни машаққатли чиқишла ҳоритарман. 18Албатта, у тафаккур қилди ва чамалаб кўрди. 19Лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалаб кўрди! 20Сўнгра яна лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалаб кўрди. 21Сўнгра назар солди. 22Сўнгра юзини буриштирди ва қавоғини солди. 23Сўнгра юз ўгирди ва такаббурлик қилди. 24Бас, бу асар қолган сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас. 25Бу башар сўзидан ўзга ҳеч нарса эмас, деди. 26Тезда уни сақар (дўзахи)га киритаман. 27Ва сақар нималигини сенга нима билдирди? 28У (сақар) боқий қолдирмас ва тарк ҳам қилмас. 29У терини кўп куйдирувчидир. 30Унинг устида ўн тўққизта (фаришта) бордир. 31Дўзах соҳибларини фаришталардан қилганимиз ва уларнинг адади ҳам фақат кофирларни санаш учундир. Китоб берилганлар ишонч ҳосил қилишлари учундир. Ва иймонлиларнинг иймони зиёда бўлиши учундир. Китоб берилганлар ва мўминлар шак-шубҳа қилмасликлари учундир ва қалбларида касали бор(мунофиқ)лар ва кофирлар, Аллоҳ бу билан нима мисолни ирода қилмоқчи, дейишлари учундир. Шундоқ қилиб Аллоҳ хоҳлаган кимсани адаштирадир ва хоҳлаган кимсани ҳидоятга соладир. Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдир. Ва у (дўзах) башарият учун эслатмадан ўзга ҳеч нарса эмасдир. 32Йўқ! Ой билан қасам. 33Ва чекинаётган тун билан қасам. 34Ва ёришаётган тонг билан қасам. 35Албатта у(дўзах) улкан(азоб) ларнинг биридир. 36Башарият учун огоҳлантирувчидир. 37Сизлардан пешқадам бўлишни ёки ортда қолишни хоҳлаётган кимсалар учун ҳамдир. 38Ҳар бир шахс ўз касбининг гаровидир. 39Магар ўнг тараф соҳиблари мустаснодир. 40Улар жаннатларда сўрарлар. 41Гуноҳкорлардан. 42Сизларни дўзахга нима киритди? 43Улар:«Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик. 44Ва мискинларга таом бермаган эдик. 45Ва ботилга шунғувчилар билан бирга шўнғир эдик. 46Ва қиёмат куни ёлғонга чиқарган эдик. 47Токи бизга ўлим келгунича», дерлар. 48Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермас. 49Уларга не бўлдики, эслатмадан юз ўрирурлар?! 50Худди қаттиқ қўрққан эшаклар. 51Арслондан қочгани каби. 52Балки улардан ҳар бири ўзига нашр қилинган саҳифалар берилишини ирода қиладир. 53Йўқ! Балки улар охиратдан қўрқмаслар. 54Йўқ! Албатта у(Қуръон) эслатмадир. 55Бас, ким хоҳласа уни эслайдир. 56Ва фақат Аллоҳ хоҳласагина эслайдилар. У зот тақво аҳлидир ва мағфират аҳлидир. |
|