منتديات إنما المؤمنون إخوة (2024 - 2010) The Believers Are Brothers

(إسلامي.. ثقافي.. اجتماعي.. إعلامي.. علمي.. تاريخي.. دعوي.. تربوي.. طبي.. رياضي.. أدبي..)
 
الرئيسيةالأحداثأحدث الصورالتسجيل
(وما من كاتب إلا سيبلى ** ويبقى الدهر ما كتبت يداه) (فلا تكتب بكفك غير شيء ** يسرك في القيامة أن تراه)

IZHAR UL-HAQ

(Truth Revealed) By: Rahmatullah Kairanvi
قال الفيلسوف توماس كارليل في كتابه الأبطال عن رسول الله -صلى الله عليه وسلم-: "لقد أصبح من أكبر العار على أي فرد مُتمدين من أبناء هذا العصر؛ أن يُصْغِي إلى ما يظن من أنَّ دِينَ الإسلام كَذِبٌ، وأنَّ مُحَمَّداً -صلى الله عليه وسلم- خَدَّاعٌ مُزُوِّرٌ، وآنَ لنا أنْ نُحارب ما يُشَاعُ من مثل هذه الأقوال السَّخيفة المُخْجِلَةِ؛ فإنَّ الرِّسَالة التي أدَّاهَا ذلك الرَّسُولُ ما زالت السِّراج المُنير مُدَّةَ اثني عشر قرناً، لنحو مائتي مليون من الناس أمثالنا، خلقهم اللهُ الذي خلقنا، (وقت كتابة الفيلسوف توماس كارليل لهذا الكتاب)، إقرأ بقية كتاب الفيلسوف توماس كارليل عن سيدنا محمد -صلى الله عليه وسلم-، على هذا الرابط: محمد بن عبد الله -صلى الله عليه وسلم-.

يقول المستشرق الإسباني جان ليك في كتاب (العرب): "لا يمكن أن توصف حياة محمد بأحسن مما وصفها الله بقوله: (وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِين) فكان محمدٌ رحمة حقيقية، وإني أصلي عليه بلهفة وشوق".
فَضَّلَ اللهُ مِصْرَ على سائر البُلدان، كما فَضَّلَ بعض الناس على بعض والأيام والليالي بعضها على بعض، والفضلُ على ضربين: في دِينٍ أو دُنْيَا، أو فيهما جميعاً، وقد فَضَّلَ اللهُ مِصْرَ وشَهِدَ لها في كتابهِ بالكَرَمِ وعِظَم المَنزلة وذَكَرَهَا باسمها وخَصَّهَا دُونَ غيرها، وكَرَّرَ ذِكْرَهَا، وأبَانَ فضلها في آياتٍ تُتْلَى من القرآن العظيم.
المهندس حسن فتحي فيلسوف العمارة ومهندس الفقراء: هو معماري مصري بارز، من مواليد مدينة الأسكندرية، وتخرَّجَ من المُهندس خانة بجامعة فؤاد الأول، اشْتُهِرَ بطرازهِ المعماري الفريد الذي استمَدَّ مَصَادِرَهُ مِنَ العِمَارَةِ الريفية النوبية المَبنية بالطوب اللبن، ومن البيوت والقصور بالقاهرة القديمة في العصرين المملوكي والعُثماني.
رُبَّ ضَارَّةٍ نَافِعَةٍ.. فوائدُ فيروس كورونا غير المتوقعة للبشرية أنَّه لم يكن يَخطرُ على بال أحَدِنَا منذ أن ظهر وباء فيروس كورونا المُستجد، أنْ يكونَ لهذه الجائحة فوائدُ وإيجابيات ملموسة أفادَت كوكب الأرض.. فكيف حدث ذلك؟!...
تخليص الإبريز في تلخيص باريز: هو الكتاب الذي ألّفَهُ الشيخ "رفاعة رافع الطهطاوي" رائد التنوير في العصر الحديث كما يُلَقَّب، ويُمَثِّلُ هذا الكتاب علامة بارزة من علامات التاريخ الثقافي المصري والعربي الحديث.
الشيخ علي الجرجاوي (رحمه الله) قَامَ برحلةٍ إلى اليابان العام 1906م لحُضُورِ مؤتمر الأديان بطوكيو، الذي دعا إليه الإمبراطور الياباني عُلَمَاءَ الأديان لعرض عقائد دينهم على الشعب الياباني، وقد أنفق على رحلته الشَّاقَّةِ من مَالِهِ الخاص، وكان رُكُوبُ البحر وسيلته؛ مِمَّا أتَاحَ لَهُ مُشَاهَدَةَ العَدِيدِ مِنَ المُدُنِ السَّاحِلِيَّةِ في أنحاء العالم، ويُعَدُّ أوَّلَ دَاعِيَةٍ للإسلام في بلاد اليابان في العصر الحديث.

أحْـلامٌ مِـنْ أبِـي (باراك أوباما) ***

 

 Chapter 15 (Sura 15)

اذهب الى الأسفل 
كاتب الموضوعرسالة
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn
مؤسس ومدير المنتدى
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn


عدد المساهمات : 52644
العمر : 72

Chapter 15 (Sura 15) Empty
مُساهمةموضوع: Chapter 15 (Sura 15)   Chapter 15 (Sura 15) Emptyالخميس 03 أغسطس 2017, 10:39 pm

Chapter 15 (Sura 15)
1Алиф. Лоом. Ро. Ушбулар китобнинг ва равшан Қуръоннинг оятларидир.
2Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар. (Ушбу ҳолат жон таслим қилиш чоғида, қиёмат куни Аллоҳ таоло мусулмонларни жаннатга киритаётган пайтда, баъзи гуноҳлари туфайли дўзахга тушган аҳли қиблалар ундан озод бўлиб жаннатга ўтаётганларида бўлади.)
3Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар.
4Биз маълум битиксиз ҳеч бир шаҳарни ҳалок этганимиз йўқ.
5Ҳеч бир уммат ўз ажалидан ўзиб кета олмас ва ортда ҳам қола олмас.
6Улар: «Эй зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан.
7«Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга фаришталарни келтирсанг-чи», дерлар. (Бу гап ҳам, аввал айтиб ўтилгандек, ўзларига ўхшаган одамни Пайғамбар бўлишини ақлига сиғдира олмасликдан келиб чиқади.)
8Биз фаришталарни фақат ҳақ ила тушурурмиз, холос. У ҳолда уларга қараб турилмас. (Фаришталарни туширган чоғимизда кофирларга қараб турилмай улар ҳалок қилинади.)
9Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.(Ушбу зикр–Қуръон.)
10Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам аввалгилар гуруҳларига (Пайғамбар) юборганмиз.
11Уларга қайси бир Пайғамбар келса, уни масхара қилмасдан қўймас эдилар.
12Шунга ўхшаш Биз уни жиноятчилар қалбига солармиз.
13Унга (Қуръонга) иймон келтирмаслар. Батаҳқиқ, аввалгиларнинг суннати-одати шундоқ ўтгандир.
14Агар уларга осмондан бир эшик очсагу ундан чиқиб турсалар ҳам.
15Улар: «Албатта, кўзларимиз боғланди, балки биз сеҳрланган қавмдирмиз», дерлар. (Аллоҳнинг ҳақлиги ҳақидаги мўъжиза кўрсатилиб, қўлига ушлатиб қўйилса ҳам, эҳтимол удир, эҳтимол будир, балки табиат қонунини мен тушунмаётгандирман, деб тураверадилар.)
16Батаҳқиқ, Биз осмонларда буржлар қилиб қўйдик ва уни назар солувчилар учун зийнатлаб қўйдик. (Осмон ҳамманинг кўз ўнгида турибди. Лекин ҳамма ҳам осмонни Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи буюк мўъжиза деб тушунавермайди. Аслида, у мўъжизадир. Хўш, шундай улкан, бепоён, чексиз осмонни ким яратган? Яратганда ҳам, юлдузлар юрадиган йўллар–буржлар билан ким яратган? Албатта, Аллоҳ яратган.)
17Уни ҳар бир қувилган шайтондан муҳофаза қилдик.
18Магар бирортаси ўғриликча қулоқ осса, равшан олов унинг ортидан тушар.
19Биз ерни ёйиб, устига баланд тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик.
20Ва унда сизлар учун маош воситаларини ва сиз ризқини бера олмайдиган кимсаларни қилиб қўйдик.
21Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари Бизнинг ҳузуримизда бўлмаса. Биз уни фақат маълум миқдорла нозил қилурмиз.
22Биз шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Сизлар уни тўплаб олувчи эмассиз. (Яъни, Биз шамолларни ўлчов билан булутларни урчитувчи, бир-бирига қўшиб сув ҳосил қилувчи этиб юбордик. Асосан, ёмғирнинг ёғишига шамоллар сабаб бўлади. Улар маълум қоидаларга кўра эсади. Пайдо бўлган булутларнинг бир-бирлари ила қўшилишларидан сув ҳосил бўлади. Ана шундан кейин осмондан сув тушади, ёмғир ёғади. Аллоҳ таоло у сув билан ер юзини, одамларни сероб қилади. Деярли ҳамма ризқ осмондан тушган шу сувга боғлиқ бўлади. Инсон эса, Аллоҳ тайёр ҳолда унга осмондан тушириб берган сувни тўплаб олишга ҳам қодир эмас. Уни тўплашни ҳам булоқ, қудуқ, анҳор, ер ости кўллари ва бошқа воситалар орқали Аллоҳ таолонинг Ўзи амалга оширади.)
23Албатта, Биз Ўзимиз тирилтирурмиз ва Биз меросхўрлармиз.
24Батаҳқиқ, сиздан олдин келганларни билдик. Батаҳқиқ, кейин келганларни ҳам билдик.
25Албатта, сенинг Роббинг Ўзи уларни маҳшарга жамлар. Албатта, У ҳикматли ва илмли Зотдир.
26Батаҳқиқ, Биз инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик.
27Ва жинларни бундан олдин самум оловидан яратдик.
28Сен Роббингнинг фаришталарга: «Албатта, мен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратгувчидирман.
29Бас, қачонки уни тўғрилаб бўлганимда ва ичига Ўз руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилган ҳолингизда йиқилинг», деганини эсла.
30Бас, фаришталар барчалари сажда қилдилар.
31Магар Иблис сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан бош тортди.
32У зот: «Эй иблис! Сенга не бўлди, сажда қилувчилар билан бирга бўлмаслигингга?» деди.
33У: «Сен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратган башарга сажда қила олмасдим», деди.
34У зот:«Бас, сен ундан чиқ! Албатта, сен қувилгансан!
35Ва, албатта, сенга то жазо кунигача лаънат бўлур!» деди.
36У: «Эй Роббим, мени улар қайта тириладиган кунгача қўйиб қўйгин», деди.
37У зот: «Албатта, сен қўйиб қўйилганлардансан.
38Маълум вақт кунигача», деди.
39У: «Эй Роббим, мени залолатга кетказганинг сабабидан, албатта, мен уларга ер юзида (гуноҳларни) зийнатлаб кўрсатаман ва, албатта, уларнинг ҳаммасини иғво қиламан.
40Магар, улардан танланган бандаларингни (адаштира олмайман)», деди.
41У зот: «Ушбу зиммамдаги тўғри йўлдир:
42Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг султонинг йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳларгагина бордир.
43Албатта, жаҳаннам уларнинг барчасининг ваъда қилинган жойидир.
44Унинг етти эшиги бордир. Ҳар бир эшик учун улардан тақсимланган бўлаги бордир» деди. (Баъзи ривоятларда келишича, жаҳаннам етти қаватдан иборат бўлиб, ҳар қаватининг алоҳида эшиги бўлар экан. Ҳар қавати бир-биридан ашаддийроқ бўлар экан. Чунки гумроҳлик, хатокорлик ҳам ҳар хил бўлади. Қилган гуноҳи даражасига қараб кофирлар турли қаватларга киритилади. Шайтонга эргашган гумроҳлар тақсимлаб, бўлиб-бўлиб, гуруҳларга ажратиб қўйилган бўлади. Ўша мазкур етти эшикдан гуноҳининг кўп-озлигига қараб бирин-кетин киритилаверадилар.)
45Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир.
46«У(жаннатлар)га тинчлик, омонлик ила киринглар» (дейилур).
47Уларнинг дилларидаги ғилли-ғиштларни чиқариб ташладик. Сўриларда бир-бирларига боқиб, дўст бўлган ҳолларида ўлтирурлар. (Инсон қанчалик моддий роҳат-фароғатга эришмасин, кўнглида бир оз ғашлик бўлса, унга ўша роҳат-фароғат татимайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ила жаннатга сазовор қилган тақводор бандаларининг дилларида ғашликлар, яъни, ҳиқду ҳасад, кўра олмаслик каби баъзи бир иллатлар бўлса, чиқариб ташлайди.)
48Уларни у жойда чарчоқ тутмас ва улар ундан чиқарилувчи ҳам эмаслар.
49Бандаларимга хабар бергил: «Албатта, Менинг Ўзим ғофуру роҳиймдирман».
50Ва, албатта, азобим аламли азобдир.


Chapter 15 (Sura 15) 2013_110
الرجوع الى أعلى الصفحة اذهب الى الأسفل
https://almomenoon1.0wn0.com/
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn
مؤسس ومدير المنتدى
أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn


عدد المساهمات : 52644
العمر : 72

Chapter 15 (Sura 15) Empty
مُساهمةموضوع: رد: Chapter 15 (Sura 15)   Chapter 15 (Sura 15) Emptyالخميس 03 أغسطس 2017, 10:40 pm

51Уларга Иброҳимнинг меҳмонлари хабарини бер.
52Унинг ҳузурига кирганларида: «Салом», дедилар. У: «Албатта, биз сизлардан қўрқмоқдамиз», деди.
53Улар: «Қўрқма, биз сенга ўта билимдон ўғилнинг хушхабарини берурмиз», дедилар.
54У: «Мени кексалик тутганида, хушхабар берасизларми? Ниманинг хушхабарини беряпсизлар ўзи?» деди.
55Улар: «Биз сенга ҳақ ила башорат бердик. Бас, сен ноумид бўлувчилардан бўлма», дедилар.
56У: «Фақат залолатга кетган кишиларгина ўз Роббининг раҳматидан ноумид бўлурлар», деди. (Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш фақат бир тоифага–йўлдан адашган, гумроҳ тоифага хос. Аллоҳнинг раҳматидан юз ўгириб, залолат йўлига кириб кетган кимсагина ноумид бўлади, холос.)
57У: «Эй элчилар, нима иш ила юборилдингиз?» деди. (Яъни, менга жуда билимдон ўғил хушхабарини беришдан бошқа яна нима иш билан юборилдингиз, деди.)
58Улар: «Биз жиноятчи қавмларга юборилдик.
59Магар Лут аҳлига эмас. Албатта, Биз уларнинг ҳаммасини қутқаргувчилармиз.
60Фақат унинг хотинигина истиснодир. Унинг, албатта, қолувчилардан бўлишини тақдир қилдик», дедилар.
61Элчилар Лут аҳлига келганларида...
62У: «Албатта, сиз нотаниш қавмсиз», деди.
63Улар: «Йўқ! Биз сенга улар шак қилаётган нарса ила келдик.
64Сенга ҳақ ила келдик ва албатта, бизлар ростгўйлардурмиз.
65Аҳлинг ила кечанинг бир бўлагида йўлга чиқ, сен уларнинг ортидан кузатиб бор. Сизлардан ҳеч бирларингиз ортга қарамасин. Амр қилинган томонингизга кетаверинглар», дедилар.
66Ва унга ушбу амрни ваҳий қилдик: «Албатта, анавиларнинг орқаси субҳ чоғи кесилажакдир».
67Ва шаҳар аҳли севиниб, етиб келдилар. (Лут (а.с.) қавми яшайдиган Садум шаҳрининг жинояткор аҳолиси, Лутнинг уйига чиройли, ёш йигитлар келган эмиш, улар билан фоҳиша иш қиладиган бўлибмиз, деб севинган ҳолларида етиб келдилар.)
68У: «Булар менинг меҳмонларим, ахир. Мени шарманда қилманглар.
69Ва Аллоҳдан қўрқинглар! Мени хор қилманглар», деди.
70Улар: «Биз сени оламлардан қайтармаганмидик?!» дедилар. (Лут (а.с.) уларни ўтакетган фаҳш иш бўлмиш баччабозликдан қайтарганлар, кимларнидир ҳимоя қилганлар ва жиноятчи қавм у кишига оламда ҳеч кимни ҳимоя қилмасликни айтиб таҳдид солган. Улар ҳозир Лутга (а.с.) ораларида аввал бўлиб ўтган ўша гап-сўзларни эслатмоқдалар.)
71У: «Агар (бу ишни) қилувчи бўлсангиз, анаву қизларим бор», деди.
72Сенинг умринг ила қасамки, албатта, улар ўз сархушликларида тентирамоқдалар.
73Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида даҳшатли қичқириқ тутди.
74Бас, Биз (бу шаҳарнинг) остини устин қилдик ва улар устига лойи қотган тошлар ёғдирдик.
75Албатта, бунда фаросатли кишилар учун оят-белгилар бордир.
76Албатта, у(шаҳар) боқий йўл устидадир. (Яъни, Лут (а.с.) қавми ҳалокатга учраган шаҳарнинг вайроналари ҳозиргача боқий йўл устидадир. У орқали одамлар Ҳижоз билан Шом ўртасида қатнайдилар. Жумладан, Макка аҳли ҳам Шомга борганларида ва у ердан қайтганларида, шу йўлдан юрадилар.)
77Албатта, бунда мўминлар учун оят-ибрат бордир.
78Албатта, бир-бирига киришиб кетган дарахтзор эгалари золимлардан бўлганлар.
79Бас, Биз улардан интиқом олдик. Албатта, уларнинг икковлари ҳам очиқ йўл устидадир.
80Батаҳқиқ, Ҳижр эгалари Пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар.
81Ва уларга оятларимизни бердик. Бас, юз ўгирувчи бўлдилар.
82Улар тоғдан ўйиб уй ясаб, омонликда юрар эдилар.
83Бас, субҳидам чоғида уларни қаттиқ қичқириқ тутди.
84Қилган касблари уларга бирон фойда бермади.
85Биз осмонлару ерни ва улардаги нарсаларни ҳақ ила яратдик. Албатта, қиёмат келгувчидир. Бас, сен гўзал шаклда юз ўгир.
86Албатта, Роббинг яратгувчи ва билгувчи зотдир.
87Ва, батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчини ва Улуғ Қуръонни бердик. (Оятдаги «етти такрорланувчи»дан мурод Фотиҳа сурасидир. Чунки бу сураи карима етти оятдан иборат бўлиб, жуда кўп такрорланади. Намознинг ҳар ракатида қайта-қайта ўқилади.)
88Биз улардан баъзи гуруҳларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавас-ла) назар солма! Улар учун хафа ҳам бўлма! Мўминларга қанотингни пастлат!
89Ва: «Албатта, мен очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман», деб айт.
90Худди тақсимловчиларга туширганимизга ўхшаш. (Аҳли китоб; яҳудий ва насоролар ўзларига келган илоҳий китобларни тақсимлаб, бир қисмига иймон келтириб, бир қисмига иймон келтирмаган эдилар. Ана ўшаларга китоб туширганимизга ўхшаб сенга ҳам китоб туширдик.)
91Қуръонни парча-парча қилганларга. («Қуръонни парча-парча қилган тақсимловчилар» деганда аҳли китоб яҳудий ва насоролар назарда тутилгандир. Улар ўзларига келган илоҳий китобларни тақсимлаб, бир қисмига иймон келтириб, бир қисмига иймон келтирмаган эдилар. Энди Қуръонни ҳам парча-парча қилиб, ўз фикрларига мос келганини олиб, тўғри келмаганини тарк этмоқчи бўлмоқдалар.)
92Бас, Роббинг ила қасамки, уларнинг ҳаммасидан, албатта, сўрармиз.
93Қилиб юрган ишлари ҳақида.
94Бас, сенга амр этилган нарсани юзага чиқар ва мушриклардан юз ўгир. (Ушбу оят нозил бўлгунга қадар Расулуллоҳ (с.а.в.) одамларни динга сирли-яширин равишда даъват этар эдилар. Бу оятдаги «юзага чиқар» деган амрга мувофиқ ошкора даъватни бошладилар. Мушрикларнинг гап-сўзларига эътибор бермай қўйдилар.)
95Албатта, Биз сенга истеҳзо қилувчилардан кифоя қилурмиз.
96Улар Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ (шерик) қилурлар. Бас, тезда билурлар.
97Албатта, Биз уларнинг айтаётганларидан сенинг дилинг сиқилишини яхши биламиз.
98Бас, Роббинг ҳамди ила тасбиҳ айт ва сажда қилгувчилардан бўл.
99Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил.


Chapter 15 (Sura 15) 2013_110
الرجوع الى أعلى الصفحة اذهب الى الأسفل
https://almomenoon1.0wn0.com/
 
Chapter 15 (Sura 15)
الرجوع الى أعلى الصفحة 
صفحة 1 من اصل 1
 مواضيع مماثلة
-
» Chapter 7 (Sura 7)
» Chapter 26 (Sura 26)
» Chapter 41 (Sura 41)
» Chapter 57 (Sura 57)
» Chapter 73 (Sura 73)

صلاحيات هذا المنتدى:لاتستطيع الرد على المواضيع في هذا المنتدى
منتديات إنما المؤمنون إخوة (2024 - 2010) The Believers Are Brothers :: (English) :: The Holy Quran is translated :: Uzbek-
انتقل الى: