أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 85 (Sura 85) الجمعة 15 سبتمبر 2017, 6:40 am | |
| Chapter 85 (Sura 85) 1Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам. 2Ва ваъда қилинган кун билан қасам. 3Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам. 4«Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин. 5У (Ухдуд) ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир. 6У(кофир)лар а(чуқур)лар атрофида ўтирибдилар. 7Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари ҳозирдирлар. 8Ва (улар) мўминлардан Азиз, Ҳамид Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар. 9У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир. 10Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга, жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор. 11Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир. 12Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир. 13Албатта, У Ўзи бошлар ва қайтарар. (Йўқдан бор қилар ва ўлганни ҳаётга қайтарар) 14Ва У мағфират қилувчи, муҳаббати зўр зотдир. 15У Арш эгаси ҳамда қадри улуғ зотдир. 16У нимани хоҳласа, қила олувчи зотдир. 17Сенга аскарларнинг хабари келдими? 18Фиръавн ва Самуднинг. 19Балки кофирлар ёлғонга чиқаришдадир? 20Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир. 21Йўқ! У Қуръони мажиддур. 22У Лавҳул- Маҳфуздадир. (Лавҳул- Маҳфуз Аллоҳни ҳузурида бўлиб, унга ҳеч қандай ўзгариш кириши мумкин эмас.) |
|