أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 84 (Sura 84) الجمعة 15 سبتمبر 2017, 6:39 am | |
| Chapter 84 (Sura 84) 1Вақтики, осмон ёрилса. 2Ва у (осмон) ўз Роббисига қулоқ осди ва шундоқ бўлиши керак эди. 3Ва, вақтики, ер чўзилса. 4Ва ўз ичидаги нарсаларни отиб чиқариб, холи қолса. 5Ва у (ер) ўз Роббисига қулоқ осди ва шундоқ бўлиши керак эди. 6Эй инсон! Албатта сен Роббингга йўлиққунингча, ҳаракату уринишда бўларсан ва охири унга йўлиқарсан. 7Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса. 8Тезда, осонгина ҳисоб қилинар. 9Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борар. 10Ва, аммо, кимнинг китоби орқа тарафдан берилса. 11У тезда ўзига ҳалокатни чақирар. 12Ва қизиб турган дўзахга кирар. 13Чунки, у(бу дунёда) ўз аҳли билан хурсанд бўлиб ўтган эди. (Охиратни ҳеч ҳам ўйламаган эди. Фақат айшу ишрат, кўнгилхуши пайидан бўлган эди. Ғофил бўлиб, ўз аҳли ила беш кунлик дунёнинг матоҳига эришиш учун ҳаракат қилган эди. Шунинг учун энди қизиб турган дўзахда азобланмоқда.) 14Чунки, у ҳеч қачон орқага қайтмасликни ўйлаган эди. 15Ҳа! Албатта, Роббиси уни доим кўриб турувчи эди. 16Шафақ билан қасамки. 17Кечаси ва у ўраб олган нарсалар билан қасамки. 18Ва тўлин ой билан қасамки. 19Албатта, сизлар табақама-табақа минасизлар. 20Нима бўлган уларга, иймон келтирмаслар?! 21Ва агар уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмаслар?! (Кимки бу оятларни ўқиб ёки эшитиб сажда қилмаган одам гуноҳкор бўлади.) 22Балки кофирлар ёлғонга чиқарарлар. 23Улар қалбларида нимани сақлаётганларини Аллоҳнинг Ўзи билар. 24Уларга аламли азобнинг «башоратини» бер. 25Магар иймон келтирганларга ва яхши амаллар қилганларга, уларга миннатсиз, узлуксиз ажрлар бордир. |
|