أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 83 (Sura 83) الجمعة 15 سبتمبر 2017, 6:32 am | |
| Chapter 83 (Sura 83) 1Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга. 2Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар. 3Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар. 4Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми? 5Улуғ бир кунда. 6У кунда, одамлар оламлар Роббиси ҳузурида тик турарлар. 7Йўқ! Албатта фожирларларнинг китоби «сижжин»дадир. 8«Сижжин» қандай нарса эканини сенга нима билдирди?! (Сижжин нима эканини қаердан ҳам билардинг, унинг моҳияти шундоқ каттаки, сен уни идрок эта олмайсан. Билиб қўй!) 9У ёзилган китобдур. 10Ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! 11Улар жазо кунини ёлғонга чиқарарлар. 12У кунни ҳаддан ошувчи ва ўта гуноҳкорлардан бошқалар ёлғонга чиқармаслар. 13Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «авалгиларнинг афсоналари», дер. 14Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолган, холос. 15Йўқ! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсиларлар. 16Сўнгра улар албатта жаҳиймга кирувчидирлар. 17Сўнгра, мана бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса, дейилар. 18Йўқ! Албатта аброрларнинг китоби «Иллиййун»дадир. 19«Иллиййун» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?! 20У ёзилган китобдур. 21Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўларлар. 22Албатта, аброрлар жаннати найимдадирлар. 23Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турарлар. 24Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оларсан. 25Улар муҳрланган, ниҳоятда пок, шаробдан ичарлар. 26У(шароб)нинг хотимаси мискдир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар. 27У(шароб)нинг аралашмаси «тасним»дандир. 28У(Тасним) бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар. 29Албатта жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар. 30Агар ул(мўмин)лар аларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб, ишоралар қила эдилар. 31Агар у(кофир)лар ўз аҳллари ҳузурига қайтиб борсалар, ҳузурланиб қайтиб борар эдилар. 32Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, «албатта ановилар адашганлар», дер эдилар. 33Ҳолбуки, улар а(мўмин)лар устидан кузатувчи қилиб юборилган эмаслар! 34Энди, бу Кунда иймон келтирганлар кофирлар устидан куларлар. 35Пардали, баланд сўрилар устида назар солиб турарлар. 36Кофирлар қилган ишларининг «савобини» олар миканлар?! |
|