أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 80 (Sura 80) الجمعة 15 سبتمبر 2017, 6:29 am | |
| Chapter 80 (Sura 80) 1Афтини буриштирди ва юз ўгирди. 2Кўзи кўр киши ҳузурига келганда. 3Қаердан биласан, эҳтимол, у покланар. 4Ёки насиҳат олар ва мавъиза унга манфаат берар. 5Аммо истиғно қилганга бўлса... 6Сен у томонга интиласан. 7У покланмаса, сени ҳеч ким маломат қилмас. 8Аммо ҳузурингга шошилиб келган. 9Ва (Аллоҳдан) қўрққан ҳолда бўлгандан эса... 10Бас, Сен ундан машғул бўласан. 11Йўқ! Албатта у(оят)лар эслатмадир. 12Ким хоҳласа уни эслайдир. 13Ҳурматланган саҳифалардадир. 14Олий қадардирлар, поклангандирлар. 15Элчи(фаришта)лар қўлларидадир. 16Улар ҳурматланган ва ўта яхшидирлар. 17(Кофир) инсонга лаънат бўлсин, унинг кофирлиги қандоқ шиддатли бўлди. 18Уни қайси нарсадан яратди? 19Нутфадан яратди. Уни яратди ва унни ўлчовли қилди. 20Сўнгра чиқиш йўлини осон қилди. 21Сўнгра ўлдирди ва қабрга киритди. 22Сўнгра қачон хоҳласа, уни қайта тирилтиради. 23Йўқ ундоқ эмас! У ўзига У зот қилган амрни бажармади. 24Инсон ўз таомига назар солсин. 25Албатта, Биз сувни роса қуйиб қўйдик. 26Сўнгра ерни ўзига хос ёрдик. 27Биз унда дон ўстириб қўйдик. 28Ва узум ва кўкларни ҳам. 29Ва зайтун ва хурмоларни ҳам. 30Ва тиғиз боғларни ҳам. 31Ва меваларни ва ўт-ўланларни ҳам. 32Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин, деб. 33Вақтики қулоқларни кар қилувчи овоз келса. 34У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан. 35Ва онаси ва отасидан. 36Ва хотини ва бола-чақасидан. 37У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор. 38У кунда порлоқ чеҳралар бор. 39Улар кулгу билан тўла, етган хушхабардан хурсанд. 40У кунда ғубор босган чеҳралар бор. 41Устини зулмат қоплаган. 42Улар, ана ўшалар, кофирлар ва фожирлардир.
|
|