أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 78 (Sura 78) الجمعة 15 سبتمبر 2017, 6:26 am | |
| Chapter 78 (Sura 78) 1Нима ҳақида сўрашади? 2Улкан, муҳим хабар ҳақида (сўрашади). 3Шундай хабарки, у(мушрик)лар) унинг ҳақида ихтилоф қиларлар. 4Йўқ! Улар тезда биларлар! 5Яна йўқ! Улар тезда биларлар! (Мушриклар азобни тортганларида қайта тирилиш нима эканлигини, унинг бўлиши ҳеч шубҳасиз ҳақ эканини албатта биладилар.) 6Ерни тўшаб қўймадикми? 7Ва тоғларни қозиқ (қилиб қўймадикми?). 8Ва сизларни жуфт қилиб яратдик. 9Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик. 10Ва кечасини либос қилиб қўйдик. 11Ва кундузни тириклик қилдик. 12Тепаларнгизга етти мустаҳкам (осмон)ни бино қилдик. 13Ва шуъла таратувчи чироқ ҳам қилдик. 14Ва сиқилган(булут)лардан оқувчи сувлар туширдик. 15У(сув) билан дон ва наботот чиқаришимиз учун. 16Ва дарахтлари бир-бирига киришган бўстонлар. 17Албатта, ажрим куни вақти белгиланган эди. 18У кунда сурга пуфланур ва сизлар тўп-тўп бўлиб келурсизлар. 19Осмон ёрилиб, эшик-эшиклар очилур. 20Тоғлар ўрнидан кўчирилиб, саробга айланур. 21Албатта, жаҳаннам пойлаб турувчи эди. 22Туғёнга кетганларга қайтар жойдир. 23Улар унда замонлар бўйи қолувчилардир. 24Улар унда совуқни ҳам, шаробни ҳам татий олмаслар. 25Магар қайноқ сув ва йирингни (татирлар). 26Мувофиқ жазо ўлароқ. 27Чунки улар ҳисоб-китоб бўлишига ишонмасдилар. 28Ва Бизнинг оятлариимизни ёлғон дейишган эди, ёлғон!. 29Биз барча нарсани китобга жамлаб қўйганмиз. 30Бас, татиб кўринглар, сизларга азобдан бошқа ҳеч нарсани зиёда қилмасмиз. 31Албатта, тақводорларга ютуқ бордир: 32Боғ-роғлар, узумзорлар бордир. 33Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир. 34Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир. 35У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар. 36Роббингдан мукофот, совға ҳисобидандир. 37У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Роббиси, Роҳмандир, Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас. 38Ўша кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турадир. Роҳман изн берганлар ва тўғри сўзлаганлардан ўзгалар гапира олмаслар. 39У ҳақ кундир. Ким хоҳласа, ўз Роббисига қайтар йўл оладир. 40Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир «кошки тупроқ бўлиб кетсам»,–дейдир. |
|