أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 71 (Sura 71) الجمعة 15 سبتمبر 2017, 6:20 am | |
| Chapter 71 (Sura 71) 1Биз Нуҳни ўз қавмига, қавмингни уларга аламли азоб келишидан аввал огоҳлантиргин деб, Пайғамбар қилиб юбордик. 2У: «Эй қавмим, албатта мен сиз учун очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. 3Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар. 4У сизларнинг гуноҳларингиздан мағфират қиладир ва сизни белгиланган ажалгача қўйиб қўядир. Агар билсангиз, албатта, Аллоҳнинг ажали орқага сурилмайдир», деди. (Бу оятда зикр қилинган, гуноҳларниг кечирилиши ва белгиланган муддатгача яшаб қолиш, аввалги оятда шарт қилинган Аллоҳга ибодат қилиш, унга тақво қилиш ва Пайғамбарга итоат қилиш ишалри бўлсагина вужудга келади.) 5У: «Роббим, мен ўз қавмимни кечаю кундуз даъват қилдим. 6Менинг чақириғим уларда қочишдан бошқа нарсани зиёда қилмади. 7Ва алабатта қачонки мен уларни сенинг мағфират қилишинг учун чақирсам, улар бармоқларини қулоқларига тиқдилар ва кийимларига бурканиб олдилар ва (кофирликда) собит бўлдилар ва ниҳоятда улкан такаббурлик қилдилар. 8Сўнгра, албатта мен уларни очиқ даъват қилдим. 9Сўнгра, албатта мен уларга эълон ва сиррий (даъват) қилдим. 10Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. 11У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. 12Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анқорларни берадир. 13Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг азаматини ўйлаб кўрмайсизлар? 14Ҳолбуки, у сизларни ҳолатма-ҳолат яратди. 15Аллоҳ еттти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми? 16Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми? 17Ва Аллоҳ сизларни ердан ўстириб чиқарадир. 18Сўнгра сизларни унга қайтариб, яна чиқарадир. 19Ва Аллоҳ сизларга ерни гиламдек тўшаб қўйди. 20Унда сиз кенг йўллардан юришингиз учун», деб айтдим. 21Нуҳ: «Эй Роббим, албатта улар менга исён қилдилар ва моли, бола-чақаси хусрондан бошқани зиёда қилмаганга эргашдилар. 22Ва ниҳоятда улкан макр қилдилар. 23Ва улар: «Олиҳаларингизни ҳеч тарк қилманглар ва албатта Ваддни ҳам, Суваъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ҳам ва Насрни ҳам тарк қилманг», дедилар. (Шайтон васвасаси туфайли кишилар ҳайкалларга сиғинишининг баёни ушбу оятда нозил қилингандир.) 24Дарҳақиқат улар кўпларини адаштирдилар ва сен золимларга залолатдан бошқани зиёда қилма», деди. (Кўриниб турибдики, Нуҳ алайҳиссаломнинг бу дуолари ниҳоятда аламли дуо. Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмларига қилган ушбу дуоибандни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотга сенинг қавмингдан ҳозир иймонга келганларидан ўзгаси зинҳор иймонга келмас, деб хабар берганидан сўнг, уларнинг иймонларидан ноумид бўлиб туриб қолганлар.) 25Улар хатолари туфайли ғарқ қилиндилар, бас, дўзахга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар. 26Ва Нуҳ: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин. 27Албатта сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирурлар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар. 28Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Ва золимларга ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилмагин», деди. (Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари қабул бўлди. Аллоҳ таоло кофирларни битта ҳам қўймай ҳалок қилди. Чунки улар инсоният баданига тушган қорасон касалидек эдилар. Уларни кесиб ташламаса бўлмас эди.) |
|