أحمد محمد لبن Ahmad.M.Lbn مؤسس ومدير المنتدى
عدد المساهمات : 52644 العمر : 72
| موضوع: Chapter 68 (Sura 68) الخميس 14 سبتمبر 2017, 11:34 pm | |
| Chapter 68 (Sura 68) 1Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам. (Оятда қасам қалам билан чекланмади, балки Аллоҳ сатрларга ёзилажак нарсалар билан ҳам қасам ичди. Бизнинг замонамизда қаламдан бошқа ёзув қўлланмалари ҳам чиқди. Қалам ва ёзиш билан қасам ичилиши мусулмонлар учун ўқиш-ёзиш, илм-маърифатга катта эътибор беришга чақириқдур.) 2Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан. 3Ва албатта, сенга миннат қилинмайдиган ажр бордур. 4Ва албатта, сен улкан хулқдасан. 5Бас, тезда кўрурсан ва улар ҳам кўрурлар. 6Сизлардан кимда жунунлик борлигини. 7Албатта, Роббинг Ўзи, ким Унинг йўлидан адашганини билувчидур ва У ҳидоятда юрувчиларни ҳам билувчидур. 8Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма. 9Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиларлар. 10Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга. 11Кишиларни айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига. 12яхшиликни ман қилувчи, тажавузкор, сергуноҳга. 13Қўпол, ундан сўнг отасининг таъйини йўққа. 14Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан. 15Бизнинг оятларимиз Унгаўқилган пайтда, аввалгиларнинг афсоналари, деганга. 16Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз. 17Албатта, Биз уларини боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Вақтики, эрта тонгада териб оламиз, деб қасам ичдилар. 18Ва истисно қилмадилар. 19Улар ухлаб ётганда, боғ устидан Роббингдан бўлган айланувчи айланиб чиқди. 20Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди. 21Улар, тонг-саҳарда бир-бирларини чақирдилар: 22«Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг», деб. 23Бас, паст овозла гаплашиб, юриб кетдилар. 24«Бугун сиз борингизда у боғга мискин кира кўрмасин», деб. 25Ва эрталабда қасдла, ўзларини қодир сезиб, бордилар. 26Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар. 27Балки биз маҳрум бўлгандиримиз, дедилар. 28Уларнинг энг яхши ва адолатлиси, «Сизларга тасбиҳ айтсаларингиз-чи, демабмидим?!», деди. 29Роббимиз айблардан пок бўлди, албатта биз золимлардан эдик, дедилар. 30Бас, баъзилари баъзиларни маломат қила бошладилар. 31Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз. 32Шояд Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар. 33Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта охират азоби бундан катта бўладир. 34Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордур. 35Мусулмонларни жинояткорларга ўхшатиб қўярмидик?! 36Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар?! 37Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми? 38Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми?! 39Ёки сизларга Бизнинг қиёмат кунигача етадиган ваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз шу бўлади, дейилганми?! 40Сўра улардан, қай бирлари бу нарсага кафил экан? 41Ёки уларнинг шериклари бормикин, агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар. 42Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда, қодир бўлмаслар. (Бу, қиёмат кунидир. Оғир ҳолатда қолиб қочишга уринган одам ҳалақит бермасин, деб иштонини шимариб, болдирини очиб олади. 43Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар. 44Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менинг Ўзимга қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз. 45Ва уларга муҳлат бераман, албатта, Менинг ҳийлам метиндир. 46Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсану, улар қарзга ботиб қолдиларми? 47Ёки ҳузурларида ғойиб илми бору, улар ёзиб оладиларми? 48Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳибига ўхшама. 49Агар уни Роббисининг неъмати топмаганда, очиқ саҳро жойга, мазамматга қолган ҳолда ташланган бўларди. 50Бас, уни Роббиси танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди. 51Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлдилар ва, албатта, у жиннидур, дерлар. 52Ҳолбуки, у бутун одамларга эслатмадан ўзга нарса эмас. |
|